Европа Иттифоқи Россия фуқароларига виза бериш тартибини янада мураккаблаштирди, деб хабар бермоқда “DW” нашри.

Асосий янгилик шундаки, энди россияликларда қисқа муддатли кўп марта кириш визасини олиш имконияти йўқ. Бу Шенген ҳудудига 180 кун ичида 90 кунгача бўлган қисқа сафарларни кўп марта амалга ошириш ҳуқуқини берувчи виза ҳисобланарди. Эндиликда РФ ҳудудида яшовчи фуқаролар ҳар сафар ЕИга бориш учун ягона яъни, бир марталик виза учун қайтадан ариза топширишлари керак бўлади.  

Евроиттифоқ бу чора орқали консулликларга ҳар бир мурожаат этувчини синчковлик билан текшириш имконини бериш ва хавфсизликка таҳдидни камайтиришни мақсад қилган. Европа Иттифоқининг ички ишлар ва миграция бўйича комиссари Магнус Бруннернинг сўзларига кўра, россияликлар томонидан берилган ҳар қандай виза аризаси қўшимча текширувлар ва кучайтирилган назоратдан ўтади.  

Европа комиссиясига кўра, айрим ҳолларда ЕИ давлатлари “ишончли обрўга эга” шахсларга кўп марта кириш визасини бериши мумкин. Булар – мухолифат  вакиллари, мустақил журналистлар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчилар, фуқаролик жамияти аъзолари ва уларнинг оила аъзолари.

Эътиборли жиҳати, Россия ҳудудида яшовчи, аммо бошқа давлат фуқаролари бўлган шахсларга бу чекловлар татбиқ этилмайди, чунки улар хавф даражаси паст деб ҳисобланган тоифага киришади.  

– Россия – Украина зиддияти Европада хавфли вазиятларни юзага келтирмоқда, -деди ЕИнинг ташқи сиёсат бўйича юқори вакили Кая Каллас. – Шу боис ЕИ ҳудудига киришни хоҳлаётган россияликларга нисбатан қоидалар қатъийлаштирилади.  

Маълумот ўрнида: жорий йил октябрь ойида РФ дипломатларининг ЕИ ҳудудидаги ҳаракатларига ҳам чеклов киритилди. Россия элчихоналари ходимлари энди Европа Иттифоқи мамлакатларига боришдан олдин бу ҳақда олдиндан хабар бериши лозим. Тузилмага аъзо ҳар бир мамлакат бу сўровни кўриб чиқиб, визани рад этиш ёки қўшимча шартлар қўйиш ҳуқуқига эга бўлади.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/6K24Anee2oc?si=YKsJ-zzGQoHpiT4A" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Кенжа Бекжонов, Искандар Исматов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия фуқароларининг ЕИ ҳудудига кириши қийинлашди (+видео)