Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва сўнгги учрашувларда “Рома” жамоаси халоскорига айланаётган Элдор Шомуродов Рим клуби билан шартномани яна бир йилга узайтирди.

Гап шундаки, “Рома” Элдор Шомуродов билан ҳамкорликни янги талаблар асосида мустаҳкамлаб қўйди. Янги шартномага кўра, ҳужумчимизнинг маоши аввалгисидан пасайтирилади ва битим муддати 2027 йилнинг ёзига қадар узайтирилади. Бу эса клуб учун маошлар фондини қисқартириш ва молиявий босимларни камайтиришга ўз ҳиссасини қўшади. Элдорнинг ушбу клубда йиллик маоши 1,3 миллион еврони ташкил қилар эди. Янги шартномага кўра, энди футболчимиз 1 миллион евро оладиган бўлди.

Маълумот ўрнида: Элдор Шомуродов 2020 йилнинг октябрида Россия Премьер-лигаси вакили “Ростов” сафидан Италиянинг энг қадимий клуби “Женоа”га кўчиб ўтган эди. Дебют мавсумидан кейин “Рома” ўзбек ҳужумчисини ўз таркибига қўшиб олди.  

Transfermarkt порталига кўра, легионеримиз трансфери пойтахтликларга 19,6 миллион еврога тушган. Элдор аввалги мавсумларда ижара асосида “Специя” ва “Кальяри” жамоаларида ҳам ўйнаб келди.  

Э.Шомуродов ўтган вақт мобайнида А Серияда бугунга қадар 122 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 18 маротаба ишғол қилди ва ўн бир марта голларга ассистент бўлди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Рома” Элдор Шомуродов билан шартномани узайтирди