Бугун, 12 ноябрь Ислом бирдамлиги ўйинларининг тўққизинчи мусобақалар кунида 8 та спорт турида мусобақалар ташкил этилса, Ўзбекистон вакиллари сузиш, оғир атлетика, муайтай ва каратэ йўналишларида иштирок этади.
Хусусан, оғир атлетика мусобақаларида Акбар Жўраев, Шарофиддин Амриддинов, Турсуной Жабборова Ислом бирдамлиги ўйинларининг медаллари учун курашга киришса, каратэчиларимиздан Қувончбек Муҳаммадиев, Абдуваҳоб Рашидов, Бону Эгамбердиева ўз вазн тоифаларида кучлиликка даъвогарлик қилади.

Сузиш мусобақаларида Илья Себерцев, Юрий Петровин, Бунёд Бахтиёров, Элдорбек Усмонов, Искандар Саъдуллаев, Анастасия Зеленская, Паризод Абдукаримова, муай-тай баҳсларида Ҳусан Саломов, Шоирахон Абдухолиқова, Азиза Мамурова, Баҳора Хушвақтова, Севара Дилмуродова Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, бугунгача Ислом бирдамлиги ўйинлари дастуридан ўрин олган футзал, дзюдо ва бокс мусобақалари поёнига етди. Қолган 20 та йўналишда курашлар давом этади.

Ўйинлар 21 ноябрда якунланади.
Т.Рўзиев, ЎзА