Куни кеча Россиянинг Краснодар ҳудудидаги “Таманьнефтегаз” денгиз нефть терминалига дронлар ҳужум қилди. Бу ҳақда “РБК” нашри маълум қилмоқда.

Таъкидланишича, зарбалар натижасида нефть юклаш терминали, суюлтирилган нефть гази терминали ва порт инфратузилмасидаги ускуналарга зарар етказилган, натижада йирик ёнғин юзага келган. 

Айрим манбалар мазкур ҳужум Украинанинг бош разведка бошқармаси (ГУР) томонидан амалга оширилганини ёзиб чиқди.

Маълумки, “Таманьнефтегаз” томонидан бошқариладиган “Таман” юк ташиш мажмуаси Қора денгиз минтақасидаги энг йирикларидан бири ҳисобланади. Унинг нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган газ учун умумий сақлаш сиғими 1 миллион кубометрдан ошади.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
РФ денгиз нефть терминалига дрон ҳужуми уюштирилди