Таълим – тараққий этаётган ҳар бир жамиятнинг пойдевори. Бугун юксак чўққиларни забт этаётган илғор мамлакатларда энг кўп талаб қилинадиган соҳалардан бири бу – педагогика. Бу бежиз эмас, албатта. Ахир инсон таълими ва тарбияси бевосита устознинг билим даражаси, касбий маҳорати ва маънавий фазилатларига боғлиқ.

Буюк маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлоний: “Энг ёмон кишилар илмга амал қилмайдиган кишилардир. Агар тарбия қилувчи муаллим олим бўлиб амалсиз бўлса, бу шогирдлар ахлоқига ёмон таъсир кўрсатади”, деганида, нафақат устозлик масъулиятини, балки илмнинг амал билан уйғун бўлиши зарурлигини ҳам чуқур англатган эди. Ҳақиқатан ҳам, муаллим фақат дарс ўтувчи эмас – у шогирдлар шахсиятига бевосита таъсир кўрсатувчи энг муҳим омил.

Бироқ афсуски, бугунги кунда ушбу касбнинг нуфузи бироз сусайгандек. Баъзи таълим даргоҳларида талабалар дарслардан кўнгил тўлиши ўрнига, бошқа иккиламчи масалалар билан овора бўлмоқда. Натижада таълим сифати заифлашмоқда, бу эса ўз-ўзидан ўқитувчиларнинг ҳам, ўқувчиларнинг ҳам натижаларида акс этмоқда.

Аксар олий таълим муассасаларида илмий мақола ёзиш бўйича устама ва босимлар ортиб бормоқда. Буни статистик маълумотлар ҳам тасдиқлайди. Жумладан, SCOPUS базасидаги таҳлилларга кўра, 1996–2000 йиллар оралиғида Ўзбекистонлик олимларнинг 90 фоизи мақолаларини нуфузли илмий журналларда чоп эттирган. Аммо ҳозирги кунда бу кўрсаткич сезиларли тушган. Бу эса илмий салоҳият пасайганини эмас, балки илмий мақола ёзишдаги сифатсиз тизим шаклланаётганини кўрсатмоқда.

Аслида эса бир илмий мақола ёзиш осон иш эмас. Бу вақт, изланиш, тажриба ва чуқур таҳлил талаб этади. Лекин айрим таълим муассасаларида педагоглардан белгиланган муддат ичида илмий мақолалар тайёрлаш талаби қўйилмоқда. Бу эса сифатсиз, мавзуга чуқур кирилмаган, баъзан эса “қароқчи” журналларда чоп этилаётган плагиат мақолалар сонининг кўпайишига сабаб бўлмоқда.

Илмий мақола ёзишдан мақсад фан соҳасига янгилик олиб кириш, ўрганилган ҳодисани чуқур таҳлил қилиш, назарий ва амалий тавсиялар беришдан иборат. Бироқ “режага ишлаш” ёки “муддат ичида топшириш” талаблари ушбу мақсадларни йўққа чиқараётгани бор гап. Натижада бу илмга амал қилмаслик, яъни билимдан амалда фойдаланмаслик иллатини келтириб чиқармоқда. Бу эса нафақат шахсий, балки умуммиллий фожиа бўлиши мумкин. Зеро, эртанги авлод тақдири бугун қандай устозларнинг қўлида экани билан белгиланади.

Дилдора ДЎСМАТОВА,

ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Режага эмас, илмга хизмат қилишимиз керак