Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг маълум қилишича, ўтган йилнинг сентябрь ойида болалар орасида бир неча гуруҳли овқатдан заҳарланиш ҳолатлари қайд этилган. 

Бунга эса кўп ҳолларда таълим муассасаларида санитария қоидалари нормалари ва гигиеник норматив талабларига жиддий амал қилинмаслиги, овқат тайёрлаш технологиясининг бузилиши, таомлар, асбоб-анжомлар ва бошқа жиҳозларнинг касаллик қўзғатувчи микроблар билан ифлосланиши ҳамда тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотларининг болалар истеъмоли учун тарқатилаётгани сабаб бўлмоқда. 
 
Амалдаги «Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар овқатланишини ташкил этишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари» эса соғлом овқатланишни ташкил этиш, юқумли ва юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси ҳамда овқатдан заҳарланишларнинг олдини олиш чораларини белгилайди. Жумладан, Республиканинг барча таълим муассасаларида овқатланишнинг ташкиллаштирилиши ушбу нормативларга мувофиқ бўлиши жоиз. 
 
Бироқ, бугун айрим таълим муассасаларида мазкур қоидаларнинг четлаб ўтилаётганлигига гувоҳ бўляпмиз. Хусусан, Санитария-эпидемиология хизматининг маълум қилишича, жорий йилдаги текширувларда таълим муассасаларида санитария қоидалари нормалари ва гигиеник нормативлари талабларининг тўлиқ бажарилмаганлиги, ўқувчилар орасида турли хил юқумли ва юқумли бўлмаган касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши, болаларда қомат бузилиши, кўриш қобилиятининг пасайиши, асаб ҳамда юқори нафас йўллари касалликлари ва бошқа касалликларни келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳолатлар аниқланган. 
 
Ёдингизда бўлса, бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида аввалроқ ёритилган эди. 

Яшнободдаги 307-сонли мактабнинг умумий аҳволи, шароитлар, таомлар сифати...

Санитария-эпидемиология хизматининг бу галги режа жадвал асосида ташкил этилган текшируви жорий йилнинг 16 март куни пойтахтнинг Яшнобод туманида жойлашган 307-сонли мактабида ўтказилди. Мактаб ошхонасида ранг қўшиб тайёрланган ва тақиқланган ичимликлар, қанд маҳсулотлари сотилмоқда. Ошхона ходимларининг ишлаши учун рисоладаги шароит яратилмаган, идиш-товоқларни ювиш учун мўлжалланган хонанинг ёритиш тизими кўнгилдагидек эмас. 

Мактаб ошхонасини юритишда зарур бўлган хоналар тўғри тақсимланмаган. Қўл ювиш бурчакларида ҳам етарли шароитларни кўрмадик. Ушбу камчиликлар эса негадир мактаб бракераж комиссияси томонидан юритиладиган дафтарда ўз вақтида қайд қилинмаган, муаммолар бартараф этилмаган ёки бу ҳолат юзасидан масъул ташкилотларга мурожаат йўлланмаган. Мактаб ошхонасида болаларга сотилаётган егуликлар сифати ва тайёрланиши борасида эса мутахассис салбий фикр билдирмади. 
 
Эслатиб ўтамиз, Ҳукумат қарорига мувофиқ, 2020 йилдан буён умумтаълим муассасаларида бракераж комиссияси фаолият юритиб келмоқда. Бу комиссия аъзолари — тарбиячи, ошпаз, ташкилот касаба уюшмаси қўмитаси раиси, тарбияланувчилар ота-оналари ёки улар ўрнини босувчи шахслар вакилларидан иборат бўлиши керак. Ачинарлиси, бугун ушбу комиссия аъзолари таълим муассасаларида номигагина фаолият юритиб келмоқда. 

Сергели: 300-сонли Ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби ошхонаси

Шунингдек, Тошкент шаҳар СанЭПИД бошқармаси Болалар ва ўсмирлар гигиенаси бўлими ходимлари томонидан режага асосан, Сергелидаги 300-сонли Ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби ошхонаси текширувдан ўтказилган. Натижада мактаб ошхонасида тақиқланган рангли, газли ичимликлар, майонез ва кетчуп маҳсулотлари меъёрдан ортиқ ишлатилган егуликлар сотилаётгани ва сақланаётгани аниқланган. Шу билан бирга, дудланган гўшт маҳсулотлари, тухум, колбаса, сосискалар мавжуд қоидаларига зид равишда совутгичда сақланиб келинган. Ушбу таълим муассасаси мактаб бракераж комиссиясининг иши ҳам назоратдан ўтказилганда, тақиқланган маҳсулотлар савдосига рухсат берилгани, гўштхона ходимлари томонидан таом тайёрлаш ва тарқатиш қоидаларига риоя  қилинмагани, маҳсулотларни сақлаш қоидалари қўпол равишда бузилиб, пиёзлар яроқсиз ҳолда сақланаётгани аён бўлган. 
 
Ушбу ҳолатда ҳам бракераж комиссиялари муаммоларни вақтида бартараф этмаган ёки иш ҳужжатларида қайд қилиб бормаган. Бу юзасидан мактаб маъмурияти ва мактаб ошхонасини ижара асосида юритаётган тадбиркорлик субъектига тушунтириш берилган, текширув хулосасига кўра, баённомалар расмийлаштирилган. 

Қизиқ, мактаб маъмурияти, брокераж комиссияси ва мактабда фаолият юритиб келаётган тадбиркорлик субъекти мавжуд қарор ва талаблардан бехабар бўлганмикан? Ёки хабардор ҳолда, болалар саломатлигидан кўра моддий манфаатни биринчи галда устун қўйишмоқда-ми?  

Назорат бўлмаган жойда тартиб изидан чиқади

Бугун давлатимиз раҳбари барча таълим муассасаларида тарбияланувчилар ва ўқувчиларнинг соғлом овқатланиши масаласига жиддий эътибор қаратмоқда. Бу юзасидан қатор қарорлар имзоланган. Лекин бугун таълим муассасаларида юқоридаги каби юзага келаётган камчиликлар ўз-ўзидан қарорлар ижросини таъминлашга масъул бўлганларнинг назорат масаласига ҳафсаласизлик билан ёндашаётганини кўрсатмоқда. 

<iframe width="1920" height="969" src="https://www.youtube.com/embed/yRTPn2CXLsA" title="Рейд:  «ухлаётган» назорат ортидан болалар саломатлиги хавф остида қолмоқда" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
  
М.Эшмирзаева, Ё.Мелибоев, ЎзА 

Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рейд: «ухлаётган» назорат ортидан болалар саломатлиги хавф остида қолмоқда 