Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида гўштсозлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар томонидан атроф-муҳитга зарар етаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Унга кўра, қассоблар томонидан оқова сувларга қон сарқити оқизилиши туфайли ҳавога қўланса ҳид тарқаётгани иддао қилинган.

Мурожаат бефарқ қолдирилмади... 

Тошкент вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси Ўрта Чирчиқ тумани бўлими мутасаддилари тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда мазкур хабар ортидан жойига чиқиб ўрганиш ишларини олиб борди. Ўтказилган текширувда мурожаатда тилга олинган ҳудуд — “Сайид овул бахт” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи очиқ сув ҳавзаси эканлиги аниқланиб, куну-тун назорат рейдлари йўлга қўйилган. 

  Назорат чоғида эса 1994 йилда туғилган Ўрта Чирчиқ туманида истиқомат қилувчи фуқаро Т.Л. ўз уйидан чиққан оқова сувларни автотранспорт воситасида ушбу ҳудудга олиб келиб, тўкиш жараёнида қўлга олинган. Унга нисбатан амалдаги тартибга кўра, МЖтКнинг 72-моддаси биринчи қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳамда 2 млн 60 минг сўм миқдорида жарима белгиланган.

 Қоидабузар фойдаланаётган автотранспорт воситаси эса вақтинча жарима майдончасига жойлаштирилган. 

Бошқарма мутасаддилари томонидан назорат рейдлари давом этмоқда.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/D6-qMp7yE7s?si=ERPx64t9SE-qz9VN" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Эшмирзаева, ЎзА 

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рейд: Оқова сувга чиқинди тўккан шахс жавобгарликка тортилди (+видео)