
ФОТОРЕПОРТАЖ
Республика тез тиббий ёрдам маркази Фарғона филиалининг Қувасой шаҳар бўлими биноси таъмирдан чиқарилиб фойдаланишга топширилди.
“Ташаббусли бюджет” лойиҳасида муваффақиятли иштирок этган жамоа 4 100 та овоз тўплаб, 1 млрд 360 млн сўм маблағга эришди. Натижада “Independent Broker” корхонаси қурувчилари реконструкция ишларини бажардилар. Якунда бу ерда аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча шароитлар яратилди.
[gallery-22672]
Мазкур тез тиббий ёрдам станцияси 8 та тез тиббий ёрдам бригада, 5 дона тез тиббий ёрдам автомобиллари, 1 та фельдшерлик ва 5 та шифокорлар бригадасидан ташкил топган малакали тиббиёт ходимлари ҳамда тезкор интернет, телефон ва радиоалоқа тизимлари билан таъминланган.
Тадбирда Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Шерзод Полвонов, Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоит Ғофуров маҳаллий ҳокимият мутасаддилари, тиббиёт ходимлари ҳамда жамоатчилик фаоллари иштирок этди. Меҳмонлар янги бинода яратилган шароитлар билан танишиб, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган ташаббусларни юқори баҳолади.
Шунингдек, тадбирда замонавий электромобилнинг тақдимоти ҳам ўтказилди. Бундан ташқари, Фарғона филиали ходимларининг тизимни ривожлантиришдаги инновацион ечимлари ҳам намойиш қилинди. Уларнинг ёрдами билан тиббий ёрдам соҳасидаги янги технологик ва методик янгиликларни татбиқ этишни ҳамда самарадорликни оширишни мақсад қилинган.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА