Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши Бутунхитой қўмитаси раиси ўринбосари, “GX” жамғармаси раиси Лян Чженин билан учрашув ўтказди.
Суҳбат давомида аҳоли, хусусан, аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, хотин-қизлар соғлигини мустаҳкамлаш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Шунингдек, “Фаровон оила” дастури доирасида оила гигиенаси ва репродуктив саломатликни таъминлаш йўналишидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Учрашувда истиқболдаги қўшма лойиҳалар ва дастурларни амалга оширишни назарда тутувчи “Йўл харитаси” асосида ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан келишувга эришилди.
Томонлар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва аёллар фаровонлигини таъминлаш йўлида амалий ҳамкорликни янада кучайтиришга тайёр эканликларини таъкидлади.

Н. Усмонова, ЎзА