Навоий давлат университети “Ижтимоий фанлар” кафедраси ташаббуси билан “Ренессанс контекстида Марказий Осиёнинг илмий-маънавий мероси” мавзусида халқаро илмий конференция ўтказилди.

Унда республикамизнинг ўнлаб олий таълим муассасалари билан бир қаторда дунёнинг турли минтақаларидан 30 дан ортиқ олимлар ўзларининг маърузалари билан иштирок этди.  

Конференцияда олимлар томонидан “Марказий Осиё илмий-маданий меросини ўрганишда янгича илмий методологик ёндашувлар”, “Тасаввуфнинг маънавий ва интеллектуал моҳияти”, “Марказий Осиё уйғониш даври илмий меросининг замонавий фан ривожида тутган ўрни ва таъсири”, “Ёшлар тарбиясида илмий-маънавий меросининг ўрни” ва бошқа ўнлаб долзарб муаммолар аниқ ҳамда гуманитар фан соҳалари тизимида илмий-назарий ва фанлараро тадқиқотлар методологияси доирасида муҳокама қилинди.  

Конференция доирасида давлат илмий-техника дастурлари, илмий ҳамкорлик дастурларидаги маънавий-маърифий тарғибот механизмини янада такомиллаштиришга қаратилган жаҳолатга қарши маърифат концепциясининг глобал аҳамият касб этиши илмий-назарий таҳлил этиб берилди ва келгусида бу каби халқаро ҳамкорликдаги конференциялар доимий равишда ташкил этилишига келишиб олинди.

Тадбир сўнггида конференция материаллари тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ренессанс контекстида Марказий Осиёнинг илмий-маънавий мероси