Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида илк бор италиялик қўшиқчи Андреа Бочеллининг жонли ижродаги концерти бошланди.
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Миллий банки ҳамда “Ўзсаноатқурилишбанк” кўмагида ташкил этилган концерт дастурини юртдошларимиз билан бирга хорижлик меҳмонлар, айни пайтда мамлакатимизда бўлган сайёҳлар томоша қилмоқда.
Концертда жаҳоннинг етакчи опера хонандаларидан бири – Аида Гарифуллина, Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри ва мамлакатнинг етакчи хор жамоалари қатнашмоқда.





Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари