Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ходимлари учун German Sparkassenstiftung ташкилоти кўмагида Германия Федерал картел идораси (Bundeskartellamt) томонидан тўрт кунлик ўқув-семинар ташкил этилди.

Мазкур семинардан кўзланган мақсад Қўмитанинг институционал салоҳияти ва ходимларнинг тажрибаси, касбий билим ва малакасини янада оширишдан иборат.

Семинарда Рақобат қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Карабаев,  “Bundeskartellamt"нинг масъул ходими Сабине Цигельски ҳамда  German Sparkassenstifung  ташкилоти истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақобат йўналиши раҳбари Лия Граубергерлар ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.  

Шунингдек, Ўзбекистонда рақобат ва бизнес муҳитини яхшилаш бўйича энг илғор жаҳон тажрибаларини жорий қилиш, рақобатни ривожлантириш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳаларида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида фикрларини билдирди.

Ўқув-семинарида таниқли эксперт, катта кейс менежери Сабине Цигельски “Тадқиқот лойиҳасини режалаштириш” мавзусида тақдимот ўтказди. Мазкур тақдимот  орқали рақобат ҳуқуқи, монополия суиистеъмоллари, картелга қарши кураш ва бирлашмаларни назорат қилиш соҳалари бўйича Германия қонунчилиги, текшириш йўналишидаги стратегия, баҳолаш, рейдлар, интервьюлар, маълумот сўровлари ва ички ҳужжатлар ҳақида маълумотлар берилди.  

Шунингдек, семинар иштирокчилари гуруҳларга бўлинган ҳолда амалий машғулотларда қатнашди ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олди.

Н.Раҳмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рақобат ва бизнес муҳитини яхшилаш бўйича Германия тажрибаси ўрганилди