Мамлакатимизда маҳоратли спортчи ёшларни танлаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини оммалаштиришда қабул қилинган қарор ва фармонлар асосида юртимиз бўйлаб ўтказиб келинаётган турли мусобақаларнинг, жумладан, “Раҳбар кубоги” ўйинларининг алоҳида ўрни бор.
Эртага, 18 октябрь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳамда тизим ташкилотлари марказий аппарати ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича "Раҳбар кубоги" спорт ўйинлари бошланади.

Бугун, 17 октябрь куни мазкур мусобақаларнинг республика босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.
Тадбирда спорт вазири маслаҳатчиси Шарифжон Мўминжонов, вилоят ҳокими ўринбосари Ҳусан Тўхтаев, ҳудудий спорт бошқармаларининг раҳбарлари ҳамда вилоят жамоалари мутасаддилари, мураббийлар, ҳакамлар иштирок этди.

Қуръа ташлаш жараёнида масъуллар томонидан иштирокчи жамоаларга мусобақа қоидалари ва низомлари бўйича зарур маълумотлар тақдим этилди.
Эртага кун давомида Самарқанд шаҳридаги 2-сонли спорт мактабида мусобақаларнинг илк саралаш баҳслари бўлиб ўтади.

Ғолиб ва совриндорлар 19 октябрда аниқланади.
Т. Рўзиев, ЎзА