Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
RADOCA раҳбари билан учрашув ўтказилди

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги томонидан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва допингга қарши кураш соҳасида тажриба алмашиш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

Куни кеча пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси”да Марказий Осиё минтақавий антидопинг ташкилоти (RADOCA) директори Венера Абдулла бошчилигидаги делегация билан Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги мутасаддилари ва мутахассислари иштирокида ўтказилган учрашувда допингга қарши кураш соҳасидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги директори Абдушукур Содиқов ва соҳа мутахассислари ушбу йўналишда мамлакатимиз спорт терма жамоалари, алоҳида спортчилар билан кенг кўламли ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.

Учрашув жараёнида шунингдек, WADA аудит гуруҳи томонидан илгари сурилган вазифалар ижроси, 2027 йилда кучга кирадиган янги таҳрирдаги Бутунжаҳон антидопинг кодекси талабаларини миллий қонунчиликка мослаштириш масалалари борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар таҳлил этилди.

Суҳбат якунида ўзаро ҳамкорликни янада фаоллаштириш ва белгиланган режаларни изчил амалга ошириш муҳимлигини қайд этилди.

Т.Рўзиев, ЎзА