Транспорт назорати инспекцияси томонидан "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ билан ҳамкорликда “Қуюв-механика заводи”га пресс-тур ташкил этилди.

Дастлаб, журналистлар “Қуюв-механика заводи” акциядорлик жамияти фаолияти билан яқиндан танишди. Мазкур завод 1979 йилда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига қарашли “Ўзбекистон ирригация ва гидротехника машинасозлиги заводи” сифатида ташкил этилган. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 октябрдаги қарорига мувофиқ “Иргидромаш” ОАЖ негизида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибида “Қуюв-механика заводи” АЖ ташкил қилинган.

Корхонада вагон деполарида таъмирлаш имконияти мавжуд бўлмаган мукаммал таъмирга муҳтож барча турдаги юк вагонлари таъмирланади. Шу билан бирга, фойдаланиш жараёнларида туғиладиган заруриятдан келиб чиқиб, бир вагон туридан иккинчи вагон турига ўтказиш, яъни модернизация қилиш ва хизмат муддатини узайтириш ишлари қилинади.

Корхонанинг умумий ер майдони 40,5 гектарни ташкил этади. Бу ерда  бугунги кунда 26 та ишлаб чиқариш ва ёрдамчи цехлар мавжуд. Уларда 1500 нафарга яқин ишчи-ходим фаолият кўрсатмоқда. Корхонада халқаро стандартларга мувофиқ ISO 9001 сифат менежменти ва ISO 50001 энергетика менежменти тизими жорий этилган. 

[gallery-22981]

Бугунги кунда корхонада 6 турдаги янги юк вагонлари ишлаб чиқарилади. Ҳаракат таркибининг узлуксизлигини таъминлаш учун зарурий қуйма маҳсулотлар, импорт ўрнини босувчи ноёб бўлган эҳтиёт қисмлар ва деталлар ишлаб чиқарилади. 

Шунингдек, турли хилдаги металл конструкциялар, темир йўл изларини таъмирлаш ва йўловчи вагонлар учун эҳтиёт қисмлар, қишлоқ ва сув хўжалиги буюртмалари асосида асбоб-ускуналар ҳамда ностандарт иншоот ва қурилмалар тайёрлаш натижасида 400 турдан ортиқ эҳтиёт қисмлар маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 

Корхонанинг ишлаб чиқариш қувватига келадиган бўлсак, янги юк вагон қуриш — 1200 донани, юк вагон таъмирлаш эса 1500 донани ташкил этади. 10 минг тонна қуйма деталлар, 15 минг тонна чўян, 500 тонна пўлат, рангли металлар, 600 тонна металл конструкциялар ва ностандарт ускуналар ишлаб чиқарилади.

Сўнгги беш йилда корхонанинг моддий-техник базаси мустаҳкамланди. Цехларга замонавий дастгоҳлар ўрнатилди, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати яхшиланди, ёш, янгича фикрлайдиган билимли кадрлар жамланиб, уларнинг малакалари оширилди. Бу эса ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш, янги иш ўринларини яратиш учун пухта замин бўлди. Энг муҳими, валютага олиб келинадиган импорт маҳсулотларини маҳаллийлаштириш имкони яратилди. 

– Корхонада Ўрта Осиёда ягона бўлган қуюв маҳсулотлар ишлаб чиқариш цехи мавжуд, – дейди “Қуюв-механика заводи” АЖ раҳбари Ҳуснутдин Ҳосилов. – Бу ерда йилига 26 минг тонна қуюв маҳсулотларини тайёрлашга мўлжалланган Германиянинг замонавий технологиялари асосида барча вагонларни қуриш ва таъмирлаш учун зарур бўлган қуюв маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Корхона томонидан 200 дан ортиқ импорт ўрнини босувчи тайёр маҳсулотлар, эҳтиёт ва бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш ўзлаштирилди ва маҳаллийлаштирилди. Эътиборли жиҳати шундаки, корхонада Ўрта Осиёда биринчилардан бўлиб юк вагонларининг ўта мураккаб эҳтиёт қисмлардан автобирикма (автосцепка), дон ташиш учун хоппер-вагон, катта ҳажмли контейнерларни ташишга мўлжалланган вагон-платформалар, янги электровозларнинг эҳтиёт қисмлари бўлган пружиналарни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 

Давлатимиз раҳбари томонидан саноат маҳсулотларини экспорт қилишга берилаётган кенг имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда Қозоғистон, БАА, Туркманистон, Беларусь давлатлари билан кенг савдо алоқалари ўрнатилган.

Жаҳон стандартлари талабларига мувофиқ маҳсулотлар ишлаб чиқариш, рақобатбардошликка эришиш ва дунё бозорларига чиқиш, ишлаб чиқариш шароитларини юқори даражага кўтариш, ишчи-ходимларнинг маошларини янада ошириш, қолаверса янги турдаги инновацион вагонлар ишлаб чиқариш, қўшимча иш ўринлари яратиш, экспорт салоҳиятини ошириш борасида қўшни ҳамда ҳамдўстлик давлатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш борасида катта марралар қўйилган. 

Президентимизнинг 2023 йил 10 октябрдаги 329-сонли қарорига асосан корхона “Қуюв-механика заводи” акциядорлик жамияти шаклида қайта ташкил этилди. 

Пресс-тур давомида Транспорт назорати инспекцияси Темир йўл транспортида назорат бошқармаси инспекторлари томонидан назорат ва профилактик тадбирлар ўтказиш тартиби, вагон ва локомотивларни текшириш жараёнларига гувоҳ бўлдик. 

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Қуюв-механика заводи”га пресс-тур