ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро вилоятида яшил энергия манбаларини жорий қилиб, ундан самарали фойланиб келаётган фуқаролар сони тобора ортмоқда. Бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш, тадбиркорларга қуёш панелларининг афзалликлари ва давлатимиз томонидан берилаётган имтиёзлар ҳақида маълумот бериш мақсадида жойларда тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.
[gallery-25048]
Навбатдаги кўргазмали семинар Вобкент тумани ҳамда Бухоро шаҳридаги йирик тўқимачилик корхоналари иштирокида бўлиб ўтди. Унда тадбиркорларга қуёш панеллари ва қуёш коллекторларининг натижадорлиги бўйича таҳлиллар асосида батафсил тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, бугунги кунда муқобил энергия манбаларидан фойдаланиб келаётган ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари экологик, зарарсиз қуёш панелларини ўрнатиш орқали самарали натижаларга эшираётгани борасида сўз юритди.
Якунда қуёш панелларини ўрнатишда қулай имконият ва шароитларни яратиш бўйича таклиф ва тафсиялар билдирилди.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА