Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институти Қуёш астрономияси лабораторияси хабар беришича, чоршанба куни Қуёш фаоллиги пасайган, Ер қуёш плазмасининг илгари отилиб чиққан тез оқимидан чиқиб кетмоқда.

- Қуёш фаоллигининг барча асосий омилларида - қуёш чақнаши кучи ва тож тешигининг Ерга таъсирида тез пасайиш кузатилди, - дейилган ижтимоий тармоқда тарқатилган хабарда. - Ер яқинида қуёш шамоли тезлиги Москва вақти билан тахминан 8 да пасайишни бошлади. Бу сайёрамиз қуёш плазмаси тез оқимидан чиқаётганини англатади.

Қайд этилишича, Қуёшда ҳам алангаланиш энергияси тугаши белгилари кузатилмоқда. Юлдузнинг фон рентген нурланиши кун бошидан буён қарийб уч баробар кучсизланди, кузатилган чақнаш кучи эса тахминан бир хил миқдорда камайди.

Шу билан бирга, олимлар Қуёшдаги умумий вазиятни беқарор, деб атаган. Таъкидланишича, улкан юлдузда кўплаб фаол, жумладан янги, тез ривожланаётган марказлар кузатилмоқда.

- Бундай вазиятда кучли чақнаш, ҳеч бўлмаганда, кейинги 2-3 кун ичида, деярли, имконсиз бўлиб қолади, - дея қўшимча қилди лаборатория. - Геомагнит вазият ҳам моҳиятан яшил ҳудудга қайтди.

Олимлар фикрича, дам олиш кунларидан олдин сезиларли ўзгариш кутилмайди, Қуёш эса “бир оз вақт унутилиши мумкин”.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қуёш фаоллиги пасайди