Қўқон шаҳрида шундай шиор остида аҳоли фаровонлигини юксалтиришга қаратилган янги лойиҳага киришилди.
Шаҳноза Турсунбоева шаҳардаги Чорчинор маҳалласида яшайди. У ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган. Бошқа эҳтиёжмандлар қаторида Шаҳнозахонга ҳам шу кунларда 10 та қуён берилди.

Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов Чорчинор маҳалласида қуён берилган оила аъзолари билан мулоқот чоғида лойиҳа янги даромад манбаи, янги имконият эшиги ва кичик бизнесга биринчи қадам бўлиб хизмат қилишига умид билдирди.

Маълумки, қуёнчилик энг тез натижа берадиган соҳа. Шунинг учун ҳам Қўқон шаҳар ҳокимлиги ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган фуқаролар эндиликда қуёнларни кўпайтириб сотиб, доимий даромад топиш имконига эга бўладилар, деб ҳисоблайди. Чунки ушбу фаолият кўп вақт ва ортиқча харажат талаб этмайди.


–Президентимизнинг ташаббуслари билан мамлакатимизда эҳтиёжманд аҳолини камбағалликдан чиқариш, кичик бизнес ва тадбиркорликка жалб этиш учун барча имкониятларни ишга соляпмиз, –деди Маъруфжон Усмонов.
Муҳаммаджон Обидов, ЎзА