Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан илмий-тадқиқот ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.

Депутатлар, илмий-тадқиқот институтлари ва ННТ вакиллари иштирок этган тадбирда ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди.

Давра суҳбати давомида илмий таҳлил ва тадқиқотларни қонунчилик жараёнига интеграция қилиш, меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш ва қонун қабул қилишда илмий-тадқиқот ва экспертлик ташкилотлари иштирокини кенгайтириш, ўзаро маълумот алмашинувини йўлга қўйиш орқали аҳолини янги қонунлар мазмун-моҳиятидан хабардор қилиб бориш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир якунида Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Томонлар қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни амалга оширишга келишиб олдилар:

– қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва муҳокама қилиш, назорат-таҳлил тадбирларини тайёрлаш ва ўтказишга Қўмита таклифи билан Марказ вакилларини белгиланган тартибда жалб қилиш ва таклифларини олиш;

– қонун лойиҳасини ишчи гуруҳ йиғилишларида Марказ вакиллари иштирокида муҳокама қилиш;

– Қўмита таклифи билан қонунлар ва лойиҳаларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш жараёнига Марказ вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш;

– қонун ижодкорлиги соҳасида хорижий мамлакатлар, хусусан ШҲТ  давлатлари тажрибасини ўрганиш, илғор хорижий тажрибани миллий қонунчиликка имплементация қилиш бўйича ҳамкорлик қилиш;

– таҳлил ва тадқиқот натижаси асосида услубий, илмий ва таҳлилий материалларни биргаликда тайёрлаш;

– ўзаро манфаатли ва долзарб йўналишлар бўйича ҳамкорликда конференция, семинар-тренинг, давра суҳбати ва бошқа тадбирлар ташкил этиш.

Томонлар мазкур шартномада назарда тутилган шериклик доирасида мунтазам равишда ишчи учрашув ўтказиш ҳамда зарур маслаҳатлашув амалга ошириш, Халқ дипломатиясининг муҳим омили сифатида парламент дипломатияси, ШҲТ давлатлари қонунчилик идоралари билан алоқаларни ривожлантиришга қаратилган қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга келишиб олдилар.

Ушбу ҳужжат икки томон ўртасидаги ҳамкорликни тизимли асосда йўлга қўйиш, қонунчилик ташаббуслари мазмун-моҳиятидан аҳолини хабардор қилиб бориш тизимини такомиллаштириш ва ўзаро тажриба алмашишга хизмат қилишига ишонч билдирилди.

Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси  маркази матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди.

Ғ.Хонназаров, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қуйи палата ННТ билан ҳамкорликни ривожлантирмоқда