Парламент қуйи палатаси мажлисида Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий қилишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда замонавий банк хизматларини жорий қилишга ва халқаро тажрибаларни инобатга олган ҳолда банк тизимини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Шу билан бирга, молиявий хизматлар қамровини кенгайтириш ҳамда янги турдаги банк хизматларини жорий қилиш зарурияти юзага келмоқда.

Ушбу қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига исломий банк фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини белгиловчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда. Унда исломий банк ва молия операцияларига оид ҳуқуқий нормалар акс эттирилган. 

Муҳокамаларда лойиҳани иккинчи ўқишга тайёрлаш давомида киритилган тўлдиришлар, ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Қайд этилганидек, лойиҳадаги ислом молияси операцияларига оид айрим атамалар уларнинг аниқ мазмуни очиб берилмагани боис чиқариб ташланган. Чунки ислом молияси операциялари турлари 30 дан ортиқ бўлиб, лойиҳада 6 та тури кўрсатилган. 

Шунингдек, молия стандартлари ҳамда инвестициявий депозитларга оид нормалар бўйича аввал билдирилган таклифлар инобатга олингани алоҳида таъкидланди. 

Лойиҳада исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш бўйича талаблар аниқ белгиланмоқда. Исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкларга исломий молия стандартлари асосида мижозларни молиялаштириш учун савдо фаолиятини амалга оширишга ҳамда юридик шахсларни ташкил этиш ва юридик шахсларнинг устав фондларидаги улушларни ёки акцияларни олишга рухсат берилиши назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳаси билан исломий молия операцияларига солиқ солиш бўйича тегишли тартибнинг жорий қилинаётгани молиялаштиришга оид хизматлар кўламининг ошишига катта туртки бериши таъкидланди.

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатимизда исломий банк хизматларини босқичма-босқич жорий этишга, аҳоли ва тадбиркорларга муқобил молия институтларидан фойдаланиш имкониятини яратишга, яширин иқтисодиёт улушини камайтиришга ҳамда хорижий инвестицияларни жалб қилишга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси бўйича кўтарилган саволларга тегишли жавоблар қайтарилди. Муҳокамалардан сўнг лойиҳа қабул қилинди ва Сенатга юборилди.

Муҳтарама Комилова,
Аслиддин Алижонов (фото), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қуйи палата исломий банк фаолиятига оид лойиҳани қабул қилди