Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, ФВВ ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тизимидаги ёш ҳарбий хизматчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини янада такомиллаштириш мақсадида “Қувноқлар ва зукколар-2025” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Танловда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тизимида хизмат олиб бораётган ёш ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

Қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлган тадбирда жамоалар турли шартлар асосида ўз билим ва маҳорати, ҳозиржавоблиги, интеллектуал салоҳиятини намойиш этди.

Танлов масъул ташкилотлар ходимларидан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди. Шунга кўра, 1 ўринни Янгийўл шаҳрининг “Янгийўл табака”, 2 ўринни Бўка туманининг “Янги юлдузлар”, 3 ўринни Янгийўл туманининг “Парвоз” жамоаси қўлга киритди.

Тадбирда қайд этилганидек, бундай тадбирлар нафақат ёшлар ўртасидаги корпоратив руҳни мустаҳкамлаш, балки янги истеъдодлар ва қобилиятларни намоён этишга имкон беради.

Ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Гулноза Бобоева, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Қувноқлар ва зукколар-2025”