Обод маҳалла қандай бўлиши керак? Қува туманидаги Қақир маҳалласидан мамлакатга машҳур пахтакор, пиллакор, олим-у давлат арбобларигача етишиб чиққан. Аммо негадир аҳоли турмуш маданияти жуда кам ўзгарган. 2025 йилга келиб Қақир мутлақо янги қиёфага кирадиган бўлди. Ҳозир унинг кўчаларида кенг қамровли қурилиш- монтаж ишлари олиб бориляпти.

– 30 дан ортиқ тижорат дўконлари ва хизмат кўрсатиш бинолари қиёфаси ўзгаради. 4 та кўп қаватли турар жой биноси қурилмоқда, – дейди “Қақир” МФЙ раиси Қобилжон Юнусов. –Давлатимиздан миннатдорлигимиз шундаки, маҳалламизга илк бор сувоқова олиб келинди. Бундан ташқари, 7 км ичимлик суви тармоғи тортиляпти.

– Оқова суви ва ичимлик суви таъминоти учун 5,5 млрд сўм маблағ ажратилган. У ўзлаштириляпти. 15 майда қурилиш- монтаж ишлари якунланиб фойдаланишга топширилади, – дейди қурилиш штаби раҳбари Абдужаббор Комилов. –Давлат шерикчилиги асосида тадбиркор кўп қаватли бино қуряпти. Унинг биринчи қаватида маҳалла фуқаролар йиғинининг идораси жойлашади. Яна бир тадбиркор 600 ўринли тўйхонани битириш арафасида.

Қақир маҳалласида гулчилар кўчалари сероб. Ўнлаб хонадонларда кичик-кичик иссиқхоналарда ноёб гуллар етиштиришади.

– Кам таъминланган оилаларни иш билан банд қилиш учун ҳудудимиздаги 200 дан ортиқ иссиқхона тармоқларини кенгайтириб бу йил уни 300 тага етказамиз. Шу каби қурилиш ишларига маҳалла тадбиркорлари 70 млрд сўмдан зиёдроқ маблағ сарфладилар, – дейди МФЙ раиси.

Маҳаллада барчани қувонтираётган яна бир иншоот қуриляпти. Бу янги мактаб биносидир. Негаки, у илгари маънан эскирган бинода жойлашган эди. Мана энди шаҳарларда ҳам ҳавас қилгулик лойиҳа амалга ошириляпти.

– Эски мактаб биноси ўтган асрнинг 70 йилларида қурилган. Унинг пол қисмлари, коммуникациялари издан чиқиб бўлган эди. Умумий кўриниши таъмирталаб бўлиб замонавий талабларга жавоб бермас эди, – дейди Қобилжон Юнусов. –Шу ерга янгидан мактаб қуриш учун 34 миллиард сўм маблағ ажратилди. Шунинг учун ҳам халқимиз қувончи чексиз. Келгусида бу мактаб энг намунали мактабларнинг бири бўлиб қолади. 

Ҳали қилинадиган ишлар бисёр: кўчалар асфальтланади, электр симтутқичлари бетон устунларга алмаштирилади, йўл четларига шарқираб сув оқадиган бетон ариқлар ўрнатилади. Хуллас, Қуванинг Қақири чин маънода обод маҳаллага айланади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/8F47ZzfGnkg" title="Quvaning Qaqiri obod maskanga aylanadi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео, сурат), ЎзА мухбирлари

Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қуванинг Қақири обод масканга айланади (+видео)