Ҳар бир кўчмас мулк фуқаронинг унга бўлган ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг вужудга келади. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 28 ноябрдаги “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги қонунига мувофиқ соҳада олиб борилаётган ишлар кўлами кенгаймоқда.

Шунга кўра аҳолидан ҳам бу борада кўплаб саволлар тушади. Давлат кадастрлари палатаси Гулистон шаҳар филиал раҳбари К.Исмоилов билан соҳага оид масалалар юзасидан суҳбатлашдик. 

– Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрининг жами ер майдони 3 621 гектарни ташкил этади. Жумладан, қишлоқ хўжалиги 1 671 гектар, аҳоли пункти ерлари 1 367 гектарни ташкил этади, – дейди К.Исмоилов. – Шунингдек, саноат, транспорт, мудофаа 419 гектар, табиатни муҳофаза қилишга мўлжалланган ерлар 4 гектар, сув фонди ерлари 160 гектардир. 

Кўчмас мулк базасидаги объектлар сони жорий йил 30 сентябрь ҳолатига кўра, Гулистон шаҳрида 31 512 тани ташкил қилган. Бу йилнинг 9 ойи давомида Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали кадастр паспортини шакллантириш юзасидан филиалимизга жами 3 291 та ариза келиб тушган ва шундан 828 таси рад этилган, қолгани жараёнда. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш юзасидан эса  4 374 та ариза келиб тушган, шундан ДХМ ва Кадастр томонидан 832 та аризаларда ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар йўқлиги ва ҳужжатларида камчиликлар бўлганлиги сабабли рад этилган, 3 298 таси давлат рўйхатидан ўтказилди. 

– Йўқолган кадастр паспорти қандай тартибда тикланади? 

– Аввалом бор ариза берувчи кадастр паспортини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки my.gov.uz порталида (ЯИДХП) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади. Давлат хизматлари марказлари ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда белгиланган шаклдаги сўровномани электрон шаклда мустақил тўлдиради. 

Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда, сўровномага белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома илова қилинади. Сўровномага кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолган (яроқсиз ҳолга келганда), қоғоз ёки пластик шаклда янги кадастр паспорти икки иш куни мобайнида берилади. 

– Қурилиши тўлиқ якунланмаган уйга кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш мумкинми ? 

– Бунда бино ва иншоотнинг пойдеворини ҳамда биринчи қавати деворларини тиклаш якунланганлиги қурилишни бошланган деб топиш учун асос бўлади. Қурилиши тугалланмаган объектларга бўлган ҳуқуқлар, бу объект жойлашган ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин ва лойиҳа ташкилотининг мазкур объектнинг қурилиши шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ тасдиқланган лойиҳа асосида бошланганлигини тасдиқловчи маълумотномаси рўйхатдан ўтказилади ва кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилади. 

– Кадастр ҳужжатида белгиланган майдондан чиқмаган ҳолда қурилиш қилинса, бинонинг том қисми ёпилган, лекин ички қисми битмаган бўлса, уни лойиҳалаштириб кадастр ҳужжатига қўштириш учун нима қилиш керак, жаримаси бўлмайдими? 

– Унда Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ариза юборилади. Вазирлар Маҳкамасининг 200-сон қарорига кўра, қурилиш лойиҳасини туман архитектура бўлимлари тасдиқлагандан сўнг, бинога қурилиши тугалланмаган объект сифатида кадастр паспорти шакллантирилади. Шунингдек, ушбу ҳолатда жарима татбиқ этилмайди. 

– Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкасини бошқа одамдан сотиб олиб, ўзининг номига ўтказиш тартиби қандай? 

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги қарорининг 1-иловасига асосан, ер участкаларини хусусийлаштириш “Ерхусусийлаштириш” ААТ орқали амалга оширилади. Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан мулк ҳуқуқи берилганлиги юзасидан Давлат ордери тақдим этилиб, давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг, ер участкасини нотариал тартибда олди-сотди қилса бўлади. 

Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қурилиши тўлиқ якунланмаган уй,  кадастр тўлови нима ёхуд йўқолган кадастр паспорти қандай тикланади?