Урганчда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбари Сирожиддин Эшқувватов иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Унда Хоразм вилояти ҳокимлиги, прокуратура ва тегишли ташкилотлар, шунингдек, қурувчи ташкилотлар ва бошқарув сервис компаниялари раҳбарлари иштирок этди. Туман ва шаҳар ҳокимликлари масъуллари эса "ZOOM" платформаси орқали  қатнашди.

Йиғилишда Хоразм вилояти ҳудудида барпо этилаётган кўп қаватли уйлар, шунингдек, “Янги Ўзбекистон” массивларидаги қурилишлар, шу билан бирга давлат дастурлари доирасида қурилаётган ижтимоий соҳа объектларида олиб борилаётган қурилиш ишларининг сифати ҳамда уларда амалга оширилаётган назорат тадбирлари масалалари муҳокама қилинди.

[gallery-26214]

Шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида ижтимоий соҳа бинолари ва кўп қаватли уйларда иссиқлик таъминоти тизимларининг барқарор, хавфсиз ва узлуксиз ишлашини таъминлаш ҳамда шу соҳада олиб борилаётган назорат тадбирларига алоҳида эътибор қаратилди.

Асосий эътибор қурилиш жараёнларида назоратни кучайтириш ва сифатни оширишга қаратилди. Шу билан бирга, куз-қиш мавсумида объектларнинг иссиқлик таъминоти барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш муҳимлиги таъкидланди.

— Президентимизнинг тегишли фармон ва қарорларига асосан жорий йилда республикамизда жами 135  минг квартирали уй-жой ҳамда 1 минг 817 та ижтимоий инфратузилма объекти қурилиб фойдаланишга топширилиши белгиланган, —дейди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбари Сирожиддин Эшқувватов. — Республикамизда аҳоли сони йилдан-йилга изчиллик билан ўсиб бориши олдимизга аҳолини уй-жой билан таъминлаш, мактаблар, боғчалар, шифохоналар ва бошқа зарур инфратузилма объектларини ўз вақтида қуриш ва фойдаланишга топшириш каби долзарб ва масъулиятли вазифаларни қўймоқда. Афсуски, айрим туман ҳокимларининг қурилиш бўйича ўринбосарлари, шунингдек, буюртмачи ва мутасадди ташкилотлар юқоридаги вазифаларнинг долзарблиги ва аҳамиятини тўлиқ англаб етмаяпти. Объектларни ўз вақтида топшириш қандай муҳим бўлса, қурилиш ишларининг сифати, лойиҳа-смета ҳужжатларига риоя этилиши, белгиланган меъёр ва стандартларга мувофиқлиги ҳам шунчалик аҳамиятли ҳисобланади.  Ахир, объектни фақатгина белгиланган муддатда эмас,  сифатли, мустаҳкам ва узоқ муддат хизмат қиладиган ҳолда фойдаланишга топшириш – барчамизнинг умумий мақсадимиз бўлиши керак.  

Йиғилиш якунида мутасадди идоралар ва масъул раҳбарларга белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажариш, назоратни кучайтириш ва амалий натижаларга эришиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Аҳмаджон Шокиров, Беҳзод Саидов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қурилишда назорат ва сифат — энг муҳим омил