Фарғона вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекцияси томонидан Қўқон шаҳар “Мовароуннаҳр”, “Хўжанд” ва “Истиқлол” кўчалари кесишмасида жойлашган 34,2 гектар ер майдонида бунёд этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивида назорат тадбирлари ўтказилди.

Мутахассислар массивда қурилаётган 6 338 хонадонга эга 84 та кўп қаватли уй-жойларнинг сифат жиҳатдан мустаҳкамлигини кўздан кечирди.  

Таъкидлаш керакки, бунёд этилаётган ҳар бир қурилиш объекти сифат ва мустаҳкамлик даражаси бўйича белгиланган меъёрларга жавоб бериши керак. Хусусан, бетон пойдеворларни қуйишда мутахассислар замонавий технологиялардан фойдаланмоқда.  

Биноларнинг зилзилабардошлиги нафақат қурилиш материаллари, балки лойиҳалаш, инженерлик ечимлари ва қонунчилик талабларига риоя этилишига ҳам боғлиқ. Ҳудудий инспекция мутахассислари томонидан назорат тадбирларида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилиб, қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга доир зарурий маслаҳатлар бериляпти.  

– Давлат назоратини амалга оширишда инспекторларга  бодикамералар,  махсус планшет ва бошқа зарурий воситалар берилгани қурилиш oбъектларини мукаммал текширувдан ўтказиш имкониятини яратяпти.  Бу орқали янги қад ростлаётган биноларнинг сейсмик хавфсизлиги, қурилиш сифати ва узоқ йилларга хизмат қилиши таъминланади, – дейди инспекция мутахассиси Равшанбек Мирзақулов.  

М.Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қурилиш жараёни ҳамиша назоратда