Қурилиш объектларида электр таъминоти қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, энергоресурсларининг ноқонуний сарфланишини бартараф этиш республика учун устувор вазифалардан биридир.

Афсуски, кейинги пайтда бундай объектларда ноқонуний ҳолатлар тез-тез кузатилмоқда.

Яқинда  Хоразм вилояти Ҳазорасп туманидаги “M.E.” хусусий корхонасига тегишли қурилиш объектида ўрганиш олиб борилди. Унда аниқланишича, ушбу  қурилиш объекти ҳисоблагичсиз тармоққа уланган ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

"Ўзэнергоинспекция"нинг текширувлари натижасида дастлабки ҳисоб-китобларда 2 миллиард 917 миллион сўм миқдорида зарар қайд этилган. Ҳозирда ҳолат бўйича  ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.  

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қурилиш объектидаги ноқонуний электр сарфи юзасидан 2 миллиард 917 миллион сўмлик зарар аниқланди