Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ППХ батальони ходимлари ўғрилик жиноятини фош этди. Бу ҳақида вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.
Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан берилган маълумотга кўра, 2021 йилнинг 23 октябрь кунидан 24 октябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс, Бухоро шаҳар Кўксарой кўчасида яшовчи 1999 йилда туғилган фуқаро М.И. нинг қурилиши тугалланмаган бошқа бир хонадонидан 6 миллион 720 минг сўмлик қурилиш молларини ўғирлаб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Натижада олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни, Бухоро шаҳар Темирйўлчилар кўчасида яшовчи, 2002 йилда туғилган фуқаро Қ.А. содир этганлиги вилоят ИИБ ППХ батальони ходимлари томонидан аниқланган.
Ҳозирги кунда ушбу шахснинг бошқа шу турдаги фош этилмасдан қолган жиноятларга алоқадорлиги ўрганилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА