Жиззах вилоятидаги 168 та жоме масжидида 70 мингга яқин юртдошимиз Қурбон ҳайити намозини адо этди.

Воҳадаги намоз ўқилган жоме масжидларнинг имомлари Президентимизнинг Қурбон ҳайити муносабати билан мамлакатимизнинг барча мусулмонлари ва Ўзбекистон халқига йўллаган байрам табриги ҳамда  куни кеча футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоамиз Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиб, халқимизга ажойиб байрам совғасини тақдим этганлиги хусусида  тўхталиб ўтишди.  

Халқимизнинг тинч ва осуда юртда яшаётгани, хотиржам ибодатлар қилаётгани, юрт бошига оқил, халқпарвар раҳбарни ато этганлиги учун аллоҳга беҳисоб шукурлар айтилди. Шунингдек,  Қурбон ҳайити байрами тарихи, муқаддас Ислом дини буюрган ибодатлар, мамлакатимизда ушбу дин ривожи, маънавий қадриятлар юксалиши йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, мамлакатдаги бугунги фаровон ҳаётнинг мазмун-моҳияти ҳақида амри-маъруф қилиниб, Қурбон ҳайитини муносиб нишонлаш, бу кунни улуғ байрам сифатида яхши кайфиятда ўтказиш лозимлигини, гина-кудратлар унут бўлиши, имконияти борлар қурбонликлар қилиб, эҳтиёжманд, кам таъминланган, бева-бечора, етим-есирларга эҳсон этишлари мумкинлиги алоҳида қайд этилди.

–  Қодир Аллоҳ табораку таолога беҳисоб ҳамду санолар, унинг пайғамбарларига саловатлар бўлсинки, Янги Ўзбекистонимизнинг мўмин-мусулмонлари мустақиллик шарофати, тинчликсевар, халқпарвар муҳтарам Юртбошимизнинг сайъи ҳаракатлари туфайли халқимизга Ҳаж ва Умра зиёратларини адо этишдек бахт насиб этди, – дейди Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Жиззах вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Меҳмонхон Жабборов. – Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонида Ҳаж амалларини бажараётган ватандошларимизнинг ҳол-аҳволи билан қизиқди, қанақа ёрдам керак бўлса кўрсатишга тайёр эканларини айтди. Ўз навбатида, биз ҳам вилоятимиздан Саудия Арабистонига Ҳаж амалларини бажаргани борган 685 нафар жиззахлик ватандошимиз вакиллари билан боғланганимизда, улар ўзбекистонлик ҳожиларга у ерда яратилган шароит, эътибор ва ғамхўрлик бошқа бирор мусулмон давлатларидан борганларга яратилмаганини айтиб, давлатимиз раҳбарига беҳисоб раҳматлар изҳор этди, ҳақларига дуо қилишликларини айтишди.

Йўлларимизда тирбандликни олдини олиш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, намозхонларнинг саломатлигини назорат қилиш учун маҳаллий ҳокимликлар, ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш тизимлари ходимлари ва бошқа мутасаддилар беминнат хизмат кўрсатмоқда. Бу хайрли ишлар самарасида Қурбон ҳайити намозини жамоат бўлиб, осойишталикда ўқиш бахтига муяссар бўлдик. Ана шундай улуғ кунларга етказганига Яратганга беҳисоб шукурлар бўлсин.

– Жорий йилнинг 25 май куни муҳтарам Президентимизнинг “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида” ги қарорига кўра, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, маҳаллий ҳокимликлар ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳудудларда Қурбон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди, – дейди Жиззах вилояти ҳокимлиги масъул ходими Нурали Раимов. – Муборак Қурбон ҳайити олдидан вилоятимиздаги 172 та масжидда, 42 та зиёратгоҳда, 465 та қабристонда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 2 та “Мурувват” ва “Саховат” уйига 34 миллион 600 минг сўмлик, 1997 нафар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар ва ёлғиз кексаларга 675 миллион 600 минг сўмлик, 363 нафар Иккинчи жаҳон уруш қатнашчилари, фронт орти меҳнат фахрийлари, нуронийларга 113 миллион 720 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилганини ҳам шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоиз.

Булардан ташқари, Туризм қўмитаси, Транспорт вазирлиги, Нуроний жамғармаси ва ушбу ташкилотларнинг ҳудудий қуйи бўғинлари билан биргаликда юртдошларимиз учун Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва қадамжоларга, тарихий ва кўҳна шаҳарларга зиёратларни ташкил этиш бўйича ҳам жадвал ишлаб чиқилиб, уларнинг саёҳатлари учун барча қулайликлар яратиб берилади.

Қурбон ҳайити барчаларимизга муборак бўлсин!

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қурбон ҳайити намози ҳамжиҳатликда ўқилди