Президент ташрифидан сўнг...
Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида Жарқўрғон туманида қурилаётган “Янги Ўзбекистон” массивини бориб кўрди.
Қайд этиш керак, чўл ҳудудини ўзлаштириш ҳисобига бунёд этилаётган массивнинг 50 гектарида 116 та кўп қаватли уй қурилиши режалаштирилган. Ҳозиргача поликлиника, 180 ўринли боғча, 330 ўринли мактаб ва маҳалла биноси фойдаланишга топширилиб, 68 та уйдаги 1,5 мингта хонадонга аҳоли кўчиб кирди.
Давлат раҳбари массивдаги сумалак сайлида иштирок этиб, аҳоли билан бирга шодиёна кайфиятда бўлди, бу ерда истиқомат қилаётган инсонларнинг самимий фикрларига қулоқ тутди.
ЎзА мухбирига интервью берган маҳалладаги кексалар маслаҳат гуруҳи раҳбари, нуроний Абдуллахон Турсунов туманда қад ростлаган янги уй-жойлар, мактаб ва маҳалла бинолари ҳақида илиқ фикрларини баён этди.
– Президентимиз ташаббуси билан қум-у саҳрода гўзал маскан – “Янги Ўзбекистон” массиви барпо этилди. Мен Жарқўрғонда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига гувоҳман. 1976 йилдан бери шу ерларда истиқомат қилиб, чорвачилик билан шуғулланганман. Илгари бу ерларда уйлар бўлмаган, бундай иншоотлар қуриш орзу бўлган. Бугун эса обод маҳаллада фарзандларим, невараларим яшаяпти, массивдаги ислоҳотлар уларнинг қувончига айланди, – деди нуроний отахон. – Президент билан халқимиз орасида яқинлик, бирдамлик бор. У киши оталарча ёнимизда туриб, режаларини айтаяптилар.
Батафсил видеода…
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/TUPcs1IYsPk" title="Qum-u sahroda barpo etilgan go`zal maskan –“Yangi O`zbekiston” massivi nevalarimquvonchiga aylandi " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Беҳруз ХУДОЙБЕРДИЕВ,
Анвахўжа АҲМЕДОВ (видео),
ЎзА