Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. Унда қайд этилишича, Қозон шаҳридаги “Қозон Экспо” мажмуасида “Energoprom” халқаро энергетика форуми бўлиб ўтяпти.

Форумнинг бизнес дастури 28 та турли тадбирни ўз ичига олади. Бугун, 3 апрель куни нуфузли анжуманлар ва расмий маросимлар ўтказилса, эртага, 4 апрель ёшлар куни сифатида белгиланган.

Кеча форумнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда кўплаб давлатларнинг юқори мартабали раҳбарлари қаторида Ўзбекистон номидан Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари ҳам иштирок этди.

Қайд этилишича, мазкур форум энергетика соҳасини ривожлантиришда муҳим ўрин тутиб, иштирокчиларга илғор технологиялар ва тажрибалар билан танишиш имконини беради.

Шунингдек, форум давомида энергия манбаларидан самарали фойдаланиш, “яшил” технологияларни жорий этиш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Маълумот учун, “Energoprom” 25 йилдан ортиқ тарихга эга нуфузли платформа бўлиб, у иштирокчиларга амалий мулоқот, илғор тажриба алмашиш, шунингдек, энергия тежаш ва ресурслардан самарали фойдаланиш бўйича истиқболли технологиялар ҳамда лойиҳаларни намойиш этиш имкониятини яратади.

Форум эртага, яъни 4 апрель куни ўз ишини якунлайди.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозон шаҳрида “Energoprom” халқаро энергетика форуми ўтказилмоқда