Мамлакатимизда кўплаб соҳаларда бўлгани каби хорижий давлатлар билан адабий алоқалар ҳам тобора мустаҳкамланмоқда. Айниқса, қўшни, қардош давлатлар билан самимий алоқалар кучайиб бораётир. Адабиёти, тарихи бир-бирига бегона бўлмаган миллатларнинг бундай муносабати маънавиятнинг янада юксалишига асос бўлади десак, адашмаган бўламиз.

Куни кеча Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига Қозоғистон ёзувчилар уюшмасидан Дилдар Мамирбоева ташриф буюрди. Тадбир ижодий руҳда ўтди.  Талабалар ёзувчи ижоди билан боғлиқ саволларга  жавоблар олди.

– Азалдан ўзбек  ва қозоқ халқлари адабиёти бир-бирига яқин бўлган. Бугунги кунга келиб ижодий ҳамкорлик янада кучаймоқда. Айниқса, олийгоҳларда тажриба алмашинувлари яхши йўлга қўйилган. Бу каби учрашувлар ҳам ёшлар учун ўзига хос тажриба мактаби вазифасини ўтайди, – дейди профессор Баҳодир Карим.

Шунингдек, учрашув давомида туркий халқлар адабиётини ўрганиш ва тадқиқ қилиш ёш олимлар олдидаги муҳим вазифа экани алоҳида таъкидланди. Илмий тадқиқотлар ёзиш учун эса албатта, ижодий ҳамкорлик қилиш ҳамда шу каби учрашувлар ўтказиш айни муддао бўлади.

– Мен ҳар сафар Тошкентга келганимда ушбу олийгоҳга албатта, ташриф буюраман. Бу ерда тажрибали олимлар, ижодкорлар фаолият олиб боради,– дейди Дилдар Мамирбоева. – Айниқса, мени талабаларнинг ўзбек тилида сўзлашишлари жуда қувонтиради. Ёшларимизга ҳам сизларни намуна сифатида кўрсатаман. Зеро, она тилига бўлган муҳаббат келгусида шоҳ асарлар яралишига замин ҳозирлайди.  

Шербек Исломов, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистонлик ёзувчи билан учрашув