Қозоғистонда қарағандалик геологлар бағрида ноёб ер унсурларини яшириб ётган истиқболли йирик конларни топди.

Қозоғистон Саноат ва қурилиш вазирлиги хабар беришича, “Центргеолсемка” МЧЖ “Қуйректикўл” участкасида қидирув ишлари олиб бориш чоғида ноёб ер металларининг улкан захирасига эга бир неча истиқболли ҳудуд аниқланган.

Ҳисобланган умумий ресурс миқдори бир миллион тоннага яқин.

Остонадан 300 километр жануби-шарқда, Қарқарали туманида жойлашган бу манзилда геологик маълумотларни ҳар томонлама таҳлил қилиш натижаси "Жана Қозоғистон" (Янги Қозоғистон) ҳудудини ҳам юзага чиқарди.

Дастлабки ҳисоб-китобга кўра, 300 метр чуқурликда 20 миллион тоннадан ортиқ ноёб металл турлари бор. Фаразлар узил-кесил тасдиқланса, Қозоғистон захира бўйича жаҳон етакчилари қаторига қўшилиб, юқори технологияли саноатни ривожлантириш учун кенг истиқбол очиши мумкин.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қозоғистонда ноёб кон аниқланди