Қозоғистон ва Озарбайжон ҳарбий-денгиз машқи ўтказади
“AZfront” янгиликлар канали Қозоғистон мудофаа вазирлигига таяниб ёзишича, яқин кунларда Каспий денгизининг Қозоғистон секторида Озарбайжон ҳарбий хизматчилари билан бирга “Каспий шабадаси-2025” ҳарбий-денгиз машғулоти ўтказилади. Тадбир давомида ассиметрик таҳдидни қайтариш, ҳалокатга учраган самолёт ва кемаларга эҳтимолий ёрдам кўрсатиш жараёни бўйича машқ олиб бориш режалаштирилган. Денгиз ва ҳаво нишонига қарата жонли отишма ҳам синаб кўрилади.
Машғулотда денгиз флоти базаси қирғоқ бўлинмаси ва кемалари шахсий таркиби ҳам иштирок этади. Озарбайжондан иккита қўриқлаш ва ёрдамчи кемалар ҳамда қирғоқ бўлинмалари шахсий таркиби ҳозир бўлади.