ФОТОРЕПОРТАЖ

Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги кенг нишонланаётган айни кунларда Фарғона вилояти Қўштепа туманида “Innovative Apparel” МЧЖ томонидан йирик тўқимачилик ва текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасининг биринчи босқичи ишга туширилди.

Шри-Ланка давлати билан ҳамкорликда ташкил этилган корхонага 15 миллион доллар хорижий сармоя йўналтирилди. Маҳсулотлар Эрон, БАА, Таиланд, Покистон, Қирғизистон ва Россия каби давлатларга экспорт қилинади.

Корхона очилиш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров тадбиркорларнинг иқтисодиёт тараққиётидаги ўрнини таъкидлади. Шунингдек, Қўштепадаги мазкур корхона туман ривожига катта ҳисса қўшиши, аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.

[gallery-25108]

Лойиҳа доирасида ҳозирда 500 нафар хотин-қиз иш билан таъминланган бўлиб, корхона тўлиқ ишга тушгач ишчилар сони 3 500 нафарга етказилади. Корхона раҳбарияти экспорт ҳажмини 30 миллион долларга етказишни режалаштирган.

Корхона дунёда катта бозорга эга бўлган “H&M” бренди билан шартнома тузиб, биринчи буюртмаларни қабул қилгани ҳам муҳим натижа сифатида қайд этилди. Шунингдек, ишчилар учун таълим маркази ва тиббиёт пункти ташкил этиш режалаштирилгани маълум қилинди. Шундан сўнг “Моҳир тикувчилар” курсини муваффақиятли тамомлаган тикувчиларга сертификатлар топширилди.

Нуронийлар, хорижлик ҳамкорлар иштирокида рамзий лента қирқилиб, янги корхонадаги иш жараёнлари, маҳсулотлар билан яқиндан танишилди.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўштепада замонавий тўқимачилик корхонаси иш бошлади