Молия вазирлиги томонидан тақдим этилган 2022 йил учун бюджетномада 2022 ва кейинги йиллар учун солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари келтирилган. Унга кўра, 2022 йилда қуйидаги асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолдирилади.

Хусусан, қўшилган қиймат солиғи ставкаси – 15 фоиз, фойда солиғи ставкаси – 15 фоиз, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаси – 12 фоиз, айланмадан олинадиган солиқнинг базавий ставкаси – 4 фоиз, дивидендлар кўринишидаги даромадлардан олинадиган фойда солиғи ставкаси – 5 фоиз, қишлоқ хўжалиги ерларини суғоришда белгиланган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 40 сўм, шу жумладан, солиқ ставкасига сув етказиб берувчилар томонидан етказиб берилган сув ҳажми харажатларини қоплаш учун 1,05 коэффициент қўллаш сақлаб қолинади. 

Шу билан биргаликда, 2023 йил 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи 15 фоиздан 12 фоизга, мобиль алоқа хизматларига акциз солиғи ставкаси 15 фоиздан 10 фоизга, банк, мобиль алоқа операторлари ва бозорлар ва савдо комплекслари учун белгиланган фойда солиғи ставкаси 20 фоиздан 15 фоизга пасайтирилади. Бунда қатъий миқдорда белгиланган акциз, ер солиғи, мол-мулк, сув солиғи ставкалари инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорда индексация қилинади. 

ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўшилган қиймат солиғи миқдори пасайтириляптими?