Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими тизимида амалга оширилаётган ишлар юзасидан оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар учун матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мутасаддилари томонидан  ўтган йил давомида амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Таъкидланганидек, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташаббуси, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўллаб-қувватлаши натижасида таълим тизимида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 

[gallery-22279]

Жумладан, вазирлик делегацияси Англиянинг Кембриж университетига ташриф буюриб, халқаро тан олинган Кембриж таълим дастурини жорий этиш бўйича меморандум имзоланди. Ўзбекистон Республикаси умумий ўрта таълим мактаблари орасида биринчи марта Нукус шаҳридаги 46-сонли мактабда Кембриж таълим дастури асосида ўқитиш тизими жорий этилди. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари орасида Қорақалпоғистон телеканали билан ҳамкорликда “Билимдонлар мусобақаси” интеллектуал телеўйини ўтказилди. Ғолиб жамоа ўқувчилари Дубай шаҳрига таълим сафарида бўлиб қайтди.

Ўзбекистон Республикаси таълим тизимида илк бор Амударё туманидаги барча мактабларда “Қорақалпоғистон тажрибаси” сифатида онлайн таълим сифати мониторинги ўтказилди. Таълим сифати паст бўлган мактаблар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича “Методик-тур” лойиҳаси доирасида республика семинари ташкил этилди. Қорақалпоғистон таълим тизимида илк бор фан олимпиадасининг Ўзбекистон Республикаси босқичи Нукус шаҳрида муваффақиятли ўтказилди.

Вазирликнинг kkbilimlendiriw.uz таълим платформаси унинг ҳузуридаги ИТ резидентлари билан ҳамкорликда ишга туширилди. Фан олимпиадасининг Ўзбекистон Республикаси босқичида ғолиб бўлган ўқувчилар устозлари билан бирга Дубай шаҳрига таълим сафарига юборилди. Ўзбекистон Республикаси таълим тизимида илк бор “Қорақалпоғистон тажрибаси” сифатида “Касбий таълимни ривожлантириш куни”, умумтаълим мактабларидаги мутахассис ва иккинчи тоифали ўқитувчиларни педагог кадрлар аттестациясига манзилли тайёрлаш тизими жорий этилди.

Матбуот анжуманида Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан жорий йилга режалаштирилган асосий вазифалар ҳақида батафсил маълумот берилди. 

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Қорақалпоғистон тажрибаси” жорий этилмоқда