ФОТОРЕПОРТАЖ

Мустақиллигимизнинг 34 йиллик байрами арафасида Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида “AKIF” хусусий тиббиёт муассасаси фаолият бошлади.

Мазкур муассасада 80 ўринли стационар ва кунига 250 нафар беморга хизмат кўрсатиш имкониятига эга амбулатор бўлим ташкил этилган. Лойиҳа натижасида 65 та янги иш ўрни яратилди.

Муассаса очилиши байрам шодиёнасига уланди. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ўз табрик сўзида давлатимиз раҳбарининг хусусий тиббиёт муассасаларини қўллаб-қувватлаш бўйича берган топшириқлари ижросига алоҳида тўхталди. Чегара ҳудудларда тиббиёт кластери – клиника, реабилитация маркази, меҳмонхона ва лабораторияларни ўз ичига олган тизим ташкил этилиши таъкидланди.

Маълумот ўрнида қайд этиш керак, вилоятда ҳозирда 1412 та тиббиёт муассасаси мавжуд бўлиб, шундан 964 таси хусусий клиникадир. Жорий йилнинг ўзида 32 та янги муассаса ишга туширилиб, 790 ўринли стационар ва 670 иш ўрни яратилди. Замонавий клиникалар фаолияти туфайли беморларнинг республика маркази ва хорижга бориши сезиларли даражада камайди.

[gallery-25085]

Янги клиникада кардиология, интервенцион кардиология, неврология, эндокринология, гастроэнтерология, педиатрия, гинекология каби йўналишларда замонавий тиббий хизмат кўрсатилади. Шунингдек, абдоминал, эндоскопик, бариатрик хирургия, урология, нейрохирургия, травматология, стоматология ва ЛОР жарроҳлик каби мураккаб амалиётларни амалга ошириш учун замонавий шарт-шароитлар яратилган.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўқонда яна бир замонавий тиббиёт маскани фойдаланишга топширилди