Ватанимиз тарихидаги 1 март санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1405 йил (бундан 616 йил олдин) – отаси Амир Темурнинг вафот этгани ҳақидаги хабарни олган йигирма саккиз ёшли темурийзода Шоҳрух Хуросон ўлкасида ўз номига хутба ўқиттириб, танга зарб этишни бошлади. У Хуросон муҳофазаси учун айрим бекларни тайинлаб, ўзи Ҳиротдан Мовароуннаҳрга отланди. Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, ўрта асрларда хутбанинг муҳим сиёсий аҳамияти бўлган. Хутбада ҳукмдор исмининг ёдга олиниши ҳукмдорнинг мустақил эканлигининг асосий ташқи белгиларидан бири ҳисобланган.

1871 йил (бундан 150 йил олдин) – Қўқон хонининг акаси Султон Муродбек Худоёрхон шарафига пойга уюштирди. Тарихчи олим Ҳайдарбек Бобобековнинг “Туркестанские ведомости” газетасига таяниб ёзишича, ғолиблар учун совринлар, хусусан, биринчи соврин жуда кўп эди.

У битта ғулом, 1 та чўри, 129 сўм турадиган 1 тa катта ёмби, 1 та чодир, 1 та араб гилами, 2 та қипчоқ гилами, 3 та кўрпа, 2 та чинни лаганча, 9 та косача, 2 та от олтинли жиҳоз ва кумуш ҳал билан қопланиб тикилган ёпиқ (жули), 2 та туя, 2 боғлам тўн (чопон), 25 та ҳар хил нарсалар: қумғон (чойнаклар), патнислар, лаганчалар, қозонлар ва бошқалардан иборат бўлган. Охирги, яъни кирқинчи соврин учта тўн (ип аралаш шойи ва олача беқасам), 1 та қўй, 1 та эчкидаи иборат бўлган.

1919 йил (бундан 102 йил олдин) – Туркистон Республикаси Халқ маорифи комиссарлиги коллегиясининг қарори билан Тошкентда ўқитувчилар тайёрлаш олти ойлик ўлка курслари очилди.

1992 йил (бундан 29 йил олдин) – “Ўзбекистон почтаси” давлат концерни ташкил этилди. У 1997 йилдан давлат акциядорлик компанияси; 2004 йилдан очиқ акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон Республикасининг миллий оператори бўлди.

1992 йил (бундан 29 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси ва Франция Республикаси ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилди.

1996 йил (бундан 25 йил олдин) – Фарғона вилояти ҳокимининг вилоят ҳудудида мумтоз шоир Муҳаммад Аминхўжа Муқимийнинг “Саёҳатнома” асаридаги манзилгоҳлар бўйлаб илмий-адабий экспедиция ташкил этиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Тарихчи Қобулжон Акбаровнинг қайд этишича, қарор асосида ташкилланган экспедиция 3 кун давом этди.

Унинг аъзолари Муқимийнинг “Саёҳатнома”сида тасвирланган шаҳар ва қишлоқларда бўлишиб, унинг бугунги кундаги қиёфаси, халқнинг ўз юртдошига бўлган эҳтиромининг гувоҳи бўлдилар. Қўқон, Яйпан, Бағдод, Риштон, Олтиариқ, Чимён, Водил ва Шоҳимардоннинг обод гўшаларида адабий давралар қурилди. Муқимий ижодининг ҳали кашф этилмаган қирралари, янги топилган ғазаллари ҳақида адабиётшунос олимлар билан баҳс-мунозаралар, шоирлар ўртасида мушоиралар ўтказилди.

2008 йил (бундан 13 йил олдин) – Тошкент шаҳрида Ўзбекистон халқ шоираси Зулфияхоним ҳайкали очилди.

2013 йил (бундан 8 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Муқобил энергия манбаларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2017 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

2018 йил (бундан 3 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Заргарлик саноатини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўқон хони шарафига уюштирилган пойга