Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қонунийликни таъминлашдаги устувор йўналишлар кўриб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари С.Ортиқова Германия Халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик фонди  директори Ш.Хюлшёстер билан учрашди.

Учрашувда ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорлик ҳолати, қонунийликни таъминлашдаги устувор йўналишлар, ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштиришга оид масалалар муҳокама қилинди. 

Хусусан, Германия Халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик фонди томонидан тайёрланган 2026 йилга мўлжалланган ҳаракатлар режасини амалга ошириш масалалари, бунинг томонлар учун амалий аҳамияти муҳокама қилинди.

Иштирокчилар таъкидлаганидек, ўтказилган мулоқот қонунийликни таъминлаш соҳасидаги муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга янги суръат беришга хизмат қилади. 

Учрашув якунида меҳмонлар Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейи билан яқиндан танишди.

Н.Абдураимова,

ЎзА