Бухоро вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи Анвар Ҳамроев бошчилигидаги делегация Россия Федерациясининг бир қатор ҳудудларида бўлди.

– Мақсад, Россия Федерацияси ҳудудлари билан ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат, – дейди вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи Анвар Ҳамроев. – Шунингдек, Россиянинг йирик иш берувчилари билан келишувлар тузиш, ишсизлар ва мигрантларни талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш учун Россия Федерациясидаги ўқув муассасалари билан Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази ўртасида ҳамкорлик ўрнатишдир. Бухоро вилоятидан вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Россия Федерациясига чиқиб кетган фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга ҳуқуқий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича битимлар тузишдир.

Делегация аъзолари дастлаб Екатеринбург шаҳрида бўлди. Урал технология ва тадбиркорлик коллежи директори Николай Доронин билан музокаралар ўтказилди.

– Бухоро шаҳри “Ишга марҳамат” мономаркази негизида автомобилларга хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳалардаги техник мутахассисларни тайёрлаш бўйича ўқув-методик марказини ташкил этиш, қўшма дастурлар асосида касбга ўқитиш, қайта тайёрлаш, мутахассислар стажировкаларини ташкил этиш тўғрисида келишув имзоланди, – дейди Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази директори Садоқат Сиддиқова. – Шунингдек, Свердлов вилояти меҳнат ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича департамент директори Дмитрий Антонов ҳамда вилоят Ёшлар сиёсати департаменти бошлиғи Олег Гушин билан суҳбат жараёнида мавжуд бўш иш ўринлари ва меҳнат қонунчилиги бўйича фикр алмашилди.

Делегация аъзолари Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳридаги ваколатхона раҳбари Сарвар Саломов билан учрашди.

Унда Бухоро вилоятидан вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Россия Федерациясида бўлиб турган фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга ҳуқуқий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш тўғрисида сўз борди. Ёрдамга муҳтож меҳнат мигрантлари ҳақида ахборот алмашувини йўлга қўйиш механизми тўғрисида келишиб олинди. Екатеринбург шаҳрида меҳнат мигрантларининг яшаш ва меҳнат шароитлари билан танишиб муаммо ва камчиликлар ўрганилди.

Шунингдек, улар Краснодар ўлкасида бўлиб, “ООО Юникс” раҳбари ўринбосари Э.Зотов билан учрашди.

Учрашув давомида Россия Федерациясининг “НАКС” ассоциацияси билан Бухорода “Ишга марҳамат” мономаркази негизида малакали пайвандчиларни тайёрлаш ва сертификатлашни йўлга қўйиш, кейинчалик нефть ва газ соҳасида ишлаш учун фуқароларни юбориш шартномалари, меморандумларни тузиш тўғрисида келишувга эришилди.

Краснодар ўлкасининг “Многофункциональный миграционный центр” давлат корхонаси раҳбари Е.Демержева билан суҳбатлашилди.

Ҳамкорлик шартномаси тузилди. Хизмат сафари давомида Краснодар ўлкасида ишлаётган мигрантларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш жараёнлари билан танишилди. Мигрантлар билан суҳбатлашилди.

Меҳнат мигрантларни Краснодар ўлкасида иш билан таъминлаш мақсадида “ООО Торес” кўп тармоқли корхонаси раҳбари И.Торосян билан музокаралар олиб борилди. Корхона талабига асосан малакали мутахассисларни мономарказларда тайёрлаб ишга юборишга келишиб олинди.

Делегация аъзолари Москва шаҳрида бўлиб ООО “Зара-текстиль” корхонаси раҳбари Х.Абдуллаев ҳамда “ООО Рыба-меч” корхонаси раҳбари С.Старжинский билан учрашди. Корхоналарда ишлаётган меҳнат мигрантларининг яшаш шароитлари билан танишилди.

Бундан ташқари ҳудуддаги “Союз узбеков” ўзбеклар диаспораси жамоат ташкилоти раҳбари К.Комилов билан ҳудуддаги ўзбек меҳнат мигрантларини ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш масалалари тўғрисида суҳбат олиб борилди. Унда доимий ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Зариф Комилов, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қонуний меҳнат миграцияси – хавфсизлик кафолати