Қарор ва ижро

Президентимизнинг 2019 йил 30 августдаги “Ўзбекистон Республикасида космик фаолиятни ривожлантириш тўғрисида”ги фармонига асосан, давлат органлари ва ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, жисмоний ва юридик шахсларга космик мониторинг, сунъий йўлдош ҳамда учувчисиз учиш аппаратлари орқали ерни масофадан зондлаш маълумотлари тақдим этилмоқда. 

Хусусан, “Ўзбеккосмос” агентлиги давлат космик мониторинги доирасида “Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази” МЧЖ ва Кадастр агентлиги ўртасида техник топшириқларга асосан Республикамизнинг барча ҳудудларида “Давлат ер назорати соҳасида” ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ва ноқонуний қурилиш ишлари амалга оширилган ҳудудлар тўғрисидаги координатал маълумотлар электрон кўринишда шакллантирилмоқда. 

Жумладан, 2025 йил ҳолатига жами 2 минг 64 та ҳолат электрон тарзда тақдим этилган бўлиб, бугунги кунда назорат тадбирлари давом этмоқда. Шундан энг кўп ҳуқуқбузарлик ҳолатлари Тошкент вилоятининг пойтахтга яқин ҳудудларида, яъни Янгийўл, Зангиота, Тошкент, Қибрай, Бўстонлиқ туманларида аниқланган. 

– Давлат ер ва кадастри назоратини ташкил этиш, ўтказиш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, ҳужжатлар тўпламини шакллантириш, қайта ишлаш, умумлаштириш, сақлаш ва таҳлил қилиш “E-YER NAZORAT” ахборот тизими орқали амалга оширилади. Шунга кўра, “Ўзбеккосмос” агентлиги томонидан тақдим этилган электрон маълумотлардан фойдаланиб, ходимлар ҳар бир объектнинг ҳозирги ҳолатига қонуний баҳо беради, – дейди Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Рустам Пайзиев. 

Мутахассислар томонидан Зангиота тумани Назарбек ҳудудидаги 71 балл бонитетли жами 9,41 гектар суғориладиган ер майдони талон-тарож қилинганлиги аниқланди. Шу бўйича прокуратура органларига Қўшма тартиб асосида тўпланган материаллар юборилиб, бугунги кунда тергов ишлари олиб борилмоқда. 

Шунингдек, ерлардан мақсадсиз фойдаланиш бўйича жами 431 та ҳолатда 1 минг 570 гектар ер аниқланган. Бу бўйича ҳокимликларга тақдимномалар киритилиб, шундан 418 та ҳолатда 1 543 гектар ер майдони давлат захирасига қайтарилиши таъминланган. Шу кунларда Тошкент вилоятида Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга эгалик ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш юзасидан кенг кўламли хатлов ишлари амалга оширилмоқда. 

Ҳозиргача вилоятда жами 62 минг 246 та объект хатловдан ўтказилган, 24 минг 212 та объект “Эътироф” тизимига киритилган, шундан 139 та объектга мулк ҳуқуқи эътироф этилган. 

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қонунбузарликларга чоралар кўрилмоқда