Айни пайтда мамлакатимизда парламент сайловларига тайёргарлик, айниқса, сиёсий партиялар ўртасида фикрлар тўқнашуви қизғин паллага кирган. Прогрессив ислоҳотлар маркази cиёсатшунослари турли ғоялар ва сайловолди дастурлар давлатдаги ҳуқуқий изчиллик ва самарадорликка қандай таъсир қилишини таҳлил қилди.

Шу аснода, сайловда қатнашаётган партияларимизнинг дастурлари, уларда илгари сурилаётган ғоя, ташаббус ва режалар, табиийки, жамият эътиборини тортмоқда.

Асосий партияларимиз – Ўзбекистон либерал-демократик партияси “ЎзЛиДеП”, “Миллий Тикланиш” демократик партияси, Экологик партия, “Адолат” социал-демократик партияси ва Халқ демократик партияси ўз дастурларида мамлакат ва жамият ривожланишининг деярли барча жабҳаларига алоқадор бўлган масалалар, жумладан, иқтисодиётни ислоҳ қилиш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, қонун устуворлигини таъминлаш, давлат ва жамият қурилиши каби мавзуларни қамраб олган.

Таъкидлаш жоизки, илгари сурилаётган дастурлар ҳилма-ҳиллиги баробарида қонун устуворлиги, ҳуқуқий тизимни мустаҳкамлаш ва суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашга оид фикрлар алоҳида аҳамият касб этади. Ушбу фикрларни қиёслаш шуни кўрсатмоқдаки, партиялар бу соҳада ислоҳотлар зарурлигини тан олсалар-да, кўзланган мақсадга эришиш учун сиёсий қарашларидан келиб чиқиб, бир-биридан фарқли талқин ва ёндашувларни таклиф қилмоқда.

Хусусан, жамиятда адолат тамойилларини сингдиришни ўзининг бош ғояси сифатида эълон қилган “Адолат” партияси ўз дастурида қонун устуворлигини таъминлашга институционал ислоҳотларни амалга ошириш орқали эришишга урғу берган.

Ушбу ислоҳотларнинг фундаментал асослари сифатида партия сиёсий аралашувлардан ҳоли бўлган мустақил ва шаффоф суд тизимини яратишни кўради. Бунда судяларни сиёсий шахслар ёки иқтисодий манфаатлардан ҳимоялаш учун қудратли механизмлар жорий этиш, суд жараёнларини омма учун очиқ қилиш, суд хизматларини рақамлаштириш орқали шаффофликни таъминлаш назарда тутилади.

Партиянинг фикрича, кўзланган мақсадга эришиш ҳолис юридик жараённи юзага келтиради ва энг муҳими, адолатли қарорлар қабул қилинишини таъминлайди.

“ЎзЛиДеП”, ўз ўрнида, қонун устуворлигини таъминлашда иқтисодий либераллаштириш ва бизнес қоидаларини соддалаштиришга қаратилган ҳуқуқий модернизация муҳим аҳамият касб этишини урғулайди.

Ушбу сиёсий куч замонавийлашган ҳуқуқий ва мустақил суд тизими иқтисодий ўсиш, хусусий секторни ривожлантириш, хориждан сармоя киритиш, тижорий низоларни ҳолис ечишда қонун устуворлигини таъминлаш имконини беришига ишонади.

“ЎзЛиДеП”, суд мустақиллигини таъминлаш учун судялар меритократия, яъни профессионал малака асосида, тайинлаш масаласини қўйиб, уларнинг фаолиятини баҳолаш учун аниқ ва шаффоф мезонлар жорий этилишини илгари сурмоқда.

Дастурда таъкидланишича, ушбу амалий қадамлар қонун устуворлигини таъминлаш баробарида, алалоқибат, мамлакатимизни иқтисодий модернизация сари етаклайди.

“Миллий тикланиш” қонун устуворлигини таъминлаш масаласига консерватив нуқтаи назардан ёндашиб, Ўзбекистондаги ҳуқуқий тизим миллий қадриятлар ва анъаналарга асосланиши, суд қарорлари мамлакатимизнинг тарихий ва маданий контекстига мос бўлиши зарур, деб ҳисоблайди.

Партия суд тизимини миллий ўзлигимизни ҳимоя қилишда муҳим институт сифатида кўриб, уни ислоҳ қилишни ахлоқий поклик ва ватанпарварлик, миллий якдиллик ва жамоат манфаатларига содиқликни тарғиб қилиш орқали илгари суриш илинжида.

Мазкур консерватив ҳаракат бўлғуси юристлар қонун устуворлиги ва суд ҳокимиятининг ахлоқий яхлитлигини қўллаб-қувватлашлари учун юридик таълимни миллий қадриятлар билан уйғунлаштириш таклифи билан чиқмоқда. Шунингдек, партия ўз дастурида судялар ва давлат хизматчилари учун жамоатчилик назорати механизмларини жорий этишга даъват этмоқда.

Яшил ҳаракат вакиллари бўлмиш "Экопартия" қонун устуворлигини экологик адолат мезонлари, атроф-муҳит муҳофазасига оид қонунчиликда белгиланган талаб ва масъулиятни кучайтириш асносида кўради.

Ушбу ҳаракат ўз дастурида махсус экологик судлар яратиш, экологик низоларни чуқур илмий асосланган далиллар, халқаро экологик шартнома ва стандартларга мувофиқ ҳал қилиш, суд жараёнларида фуқаролар ва ташкилотлар томонидан шикоят қилишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш каби ташаббусларни илгари сурмоқда.

Бундай ёндашув жамоатчиликнинг ҳуқуқий тизимга бўлган ишончини ошириб, экологик жиноятлар учун жавобгарликни кафолатлаш имконини беради, деб ҳисобламоқда партия.

Ва ниҳоят, “Халқ”чилар бу соҳага аҳолининг заиф қатламлари, айниқса, кексалар, ногиронлар ва иқтисодий ночор фуқаролар манфаатларини ҳуқуқий ҳимояси нуқтаи назаридан ёндашмоқда.

Партия ижтимоий таъминот, меҳнат ҳуқуқлари ва уй-жой низолари билан боғлиқ ишлар бўйича суд тизимини ислоҳ қилиш орқали зикр этилган гуруҳлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тарафдори.

Қонун устуворлигини яхшилаш учун “ХДП” ҳуқуқий ёрдам хизматларини такомиллаштириш ва судларда ҳолисликни таъминлайдиган механизмларни яратишни илгари сурмоқда.

Шундай қилиб, таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг сиёсий партиялари қонун устуворлиги ва суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича илгари сураётган ташаббуслари ҳилма-ҳил бўлиб, уларда ҳар бир партиянинг сиёсий дунёқараши, мафкураси ва том маънода, фалсафаси акс этган.

Юқорида келтирилганидек, "Адолат” қонун устуворлигини таъминлашда институционал ислоҳотларни амалга оширишга урғу берса, “ЎзЛиДеП” иқтисодий либераллаштириш ва ҳуқуқий модернизация, “Миллий тикланиш” эса консерватив, “Экопартия” қонунчиликка экологик адолат мезонларини сингдириш, “ХДП” жамиятнинг заиф қатламлари манфаатлари ҳуқуқий ҳимояси нуқтаи назаридан ёндашмоқдалар.

Бундай ёндашувлар Ўзбекистоннинг ҳуқуқий тизимини мустаҳкамлаш, мустақил, шаффоф, адолат мезонларига асосланган ва тўла-тўкис амал қиладиган, тенгликни таъминлай оладиган тизимга айлантириш бўйича стратегиялар ишлаб чиқишни тақозо этади.

Мухтасар қилиб айтганда, сиёсий партиялар томонидан илгари сурилаётган ғоя ва ташаббуслар хилма-ҳил бўлиши баробарида улар асосий мақсад бўлмиш Ўзбекистонда иқтисодий тараққий этган, ҳуқуқий ва дунёвий давлат ва жамият қуришга хизмат қилиши керак.

Сиёсий жиҳатдан тобора фаоллашиб бораётган электорат ҳам партиялар ваъдаларида янграётган амалий ишлар ва эришилиши кутилаётган аниқ натижаларга ишонч ҳосил қилсагина уларга овоз бериши яққоллашади.

Прогрессив ислоҳотлар маркази

Медиа ва ахборот етказиш бўлими.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қонун устуворлигини таъминлаш: сиёсий партиялар ёндашувларидаги ўзига хосликлар