Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қонун ижодкорлиги жараёнида илғор технологиялардан фойдаланиш омиллари

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида оммавий ахборот майдонида маълумотларни таҳлил қилишнинг замонавий усуллари, қонун ижодкорлиги жараёнида илғор технологиялардан фойдаланиш, турли соҳаларга сунъий интеллект ечимларини жорий этиш ҳамда мазкур йўналишларда кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда депутатлар, Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талаба ёшлари иштирок этди.

Мунозаралар давомида ижтимоий тармоқлар, блоглар, форумлар, мессенжерлар, янгиликлар сайтлари ва бошқа очиқ интернет манбаларидаги катта ҳажмдаги маълумотларни реал вақт режимида йиғиш ва чуқур таҳлил қилиш имконини берувчи платформа хусусиятлари ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, қонун ижодкорлиги жараёнида замонавий технологиялардан самарали фойдаланиш, турли соҳаларга сунъий интеллект ечимларини жорий этиш ҳамда мазкур йўналишларда малакали кадрлар тайёрлаш бўйича таклифлар илгари сурилди. 

Хусусан, университет ҳузурида ташкил этилиши режалаштирилаётган инкубацион марказ негизида ёшлар учун замонавий ва сунъий интеллект технологиялари бўйича махсус ўқув курсларини йўлга қўйиш таклифи билдирилди. Бу парламент фаолиятида очиқлик ва шаффофликни мустаҳкамлаш, фуқаролар билан самарали мулоқотни таъминлашга хизмат қилиши таъкидланди.

М. Комилова, ЎзА