Ғазода 15 нафар фавқулодда хизмат ходими ўлдирилган. Ҳужум пайти 100 дан зиёд ўқ узилгани, баъзи нишонлар 12 метрдан мўлжалга олингани маълум бўлди.
BBС “Verify” буюртмаси бўйича ушбу воқеа юзасидан уяли телефон тасвирларини кўриб, суд-тиббий аудио таҳлилини ўтказган.
23 март куни Рафоҳ яқинида содир этилган хунрезлик акс этган 19 дақиқалик видео лавҳа Фаластин Қизил Ярим Ой жамиятининг қурбонлар жуда яқин масофадан отилгани ҳақидаги даъвосини тасдиқлайди. Исроил Мудофаа кучлари эса таҳлилга бевосита изоҳ беришдан бош тортган.
Ҳалок бўлган шифокор Рифоат Радван туширган тасвирда карвон тунда ёниб-ўчадиган фавқулодда чироқлар билан ҳаракатлангани кўринган.
Мусулмон Зиё, ЎзА