Қон инсон организми учун ҳаётнинг муҳим манбаи ҳисобланади ва турли тиббий ҳолатларда унинг аҳамияти янада ортади. Операциялар, оғир жароҳатлар, қон касалликлари ёки онкология каби касалликларда қон ёрдамида бемор ҳаётини сақлаб қолиш мумкин. Шунингдек, кўнгилсиз ҳодисалар: авариялар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятларда ҳам жисмоний жароҳатлардан сўнг қон керак бўлади. Бу ҳолатларда қон бериш ва қабул қилиш жуда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, инсон ҳаётини сақлаб қолишда асосий восита саналади.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда юрак, буйрак, жигар каби мураккаб трансплантациялар, онкологик ва шошилинч жарроҳлик амалиётларининг кенг қўлланаётгани ҳам қон ва унинг таркибий қисмларига бўлган эҳтиёжни кескин оширди. Лекин шу ерда муҳим бир ҳақиқат бор: тиббиёт қонни ярата олмайди. Уни фақат бошқа инсондан олиш мумкин.

Донорлик – қаҳрамонлик: рақамлар нимани кўрсатмоқда?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, сўнгги 3 йилда тайёрланган сифатли қон миқдори қуйидаги кўринишда ўсиб борди:

2022 йил – 122 тонна

2023 йил – 130,6 тонна

2024 йил – 148 тонна

Бу сўнгги икки йилда қарийб 21 фоиз ўсиш демакдир. Бу ўсиш нафақат тиббий эҳтиёжнинг ортиши, балки аҳолининг донорлик маданиятида ҳам ижобий ўзгариш борлигини англатади.

Бошқа муҳим кўрсаткич: 1000 нафар аҳолига тўғри келадиган донорлар сони ЖССТ тавсиясига кўра 10 нафар бўлса, Ўзбекистонда бу 9 нафарни ташкил этмоқда. Кўриниб турибдики, биз тавсия этилган стандартга яқинлашдик, аммо тўлиқ қамраб олиш учун ҳар йили камида яна 36 минг нафар қўшимча донор керак.

Янги қонун донорлар сони ошишига хизмат қилади

Юртимизда донорларни рағбатлантириш бўйича ҳам муҳим қадамлар ташланаётир. 2025 йил 28 февралда қабул қилинган қонунга кўра, “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони соҳиби бўлган шахсларга бир марталик пул мукофоти БҲМнинг 15 бараваригача оширилди. Агар ҳозирги БҲМ 340 минг сўм деб олинса, бу 5 миллион 100 минг сўмлик мукофотни англатади (илгари 1 миллион 700 минг сўм эди). Бу уч баробар ўсиш демакдир.

Шунингдек, ушбу фахрийлар шаҳар транспортидан бепул фойдаланиш, санаторийларга навбатсиз йўлланма олиш, ўзларига қулай пайтда таътилга чиқиш каби имтиёзларга эга.

Халқаро тажриба: донорлик – нафақат тиббий зарурат, балки жамият олдидаги бурч

Кўплаб ривожланган давлатларда, масалан, Германия, Япония, Канада каби мамлакатларда донорлик маданияти болаликдан шакллантирилади.

Донорликка фақат тиббий зарурат эмас, балки жамият олдидаги бурч деб қаралади. Норвегияда донорлар иш жойларида қўшимча кунлик таътил олади, АҚШда эса баъзи штатларда солиқ имтиёзлари бор. Бу каби механизмларнинг Ўзбекистонда ҳам жорий этилаётгани донорлар сони ошишига хизмат қилади.

Донор – бу сен, мен, ҳар биримиз

Юртимизда 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган, вазни 50 кг.дан юқори, гемоглобини етарли бўлган шахслар йил давомида 4 мартагача қон топшириши мумкин. Ҳар гал топширган 450 мл. қон – бу сиз учун оз миқдор, бошқа инсон учун эса – яна бир умид.

Беғараз қон донорлиги – фақат тиббий эҳтиёжни қондириш эмас. Бу жамиятда меҳр-шафқат, ҳамдардлик, ва бирдамликни тарғиб қилишнинг бир йўли.

Биласизми, ҳар бир қон топширган инсон бир ҳаётни сақлаб қолган қаҳрамондир. Шу сабаб, ҳар бир юртдошимизнинг беғараз донорлик ҳаракатига қўшилиши, инсон ҳаётини сақлаб қолишда ўз ҳиссасини қўшиши эзгу амал бўларди. Чунки қон – ҳаёт! Уни фақат биз бир-биримизга бера оламиз.

Беғараз донорлик – ҳаёт бағишлаш маданияти

Дарвоқе, ҳар йили 14 июнь санаси бутун дунё бўйлаб қон донорлари куни сифатида нишонланади. Ушбу кунда инсон қон гуруҳларини илк бор аниқлаган Карл Ландштейнер туғилган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2005 йилдан бошлаб бу кунни “Бутунжаҳон донорлар куни” сифатида нишонлашни жорий этган ва бу таклифни бутун дунё соғлиқни сақлаш ташкилотлари бир овоздан қўллаб-қувватлаган.

Моҳигул Қосимова, ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қон – дори-дармон билан алмаштириб бўлмайдиган неъмат