Самарқанд вилоят қон қуйиш станциясида 14 июнь – Бутунжаҳон донорлар куни муносабати билан қон топшириш хайрия акцияси ўтказилди.

“Қон беринг, умид беринг: биз биргаликда ҳаётни қутқарамиз!” шиори остида ўтказилган тадбирда вилоятдаги давлат ва жамоат ташкилотлари, тиббиёт муассасалари ходимлари, фахрий донорлар иштирок этди.

– Ҳар йилги анъанага кўра, бу йил ҳам бутунжаҳон донорлар куни олдидан вилоятимизда қон топшириш ойлиги эълон қилиниб, ушбу хайрли акция станциямизда ҳамда барча туман ва шаҳарларда уюшқоқлик билан ўтказилмоқда, – дейди Самарқанд вилоят қон қуйиш станцияси бош врачи Рофе Алиев. – Шунингдек, “Адолат” социал-демократик партияси вилоят кенгаши “Бор меҳримиз сенга, болажон!” деган ташаббус эълон қилиб, партия фаоллари ва депутатлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини жалб этган ҳолда беморлар учун қон топширишди. Ана шу тадбирлар давомида 25 майдан буён 500 нафардан ортиқ юртдошларимиз беғараз қон топширдилар. Умуман, кейинги йилларда аҳолининг донорлик ҳаракатида фаол иштирок этаётгани туфайли  йилига 48 мингта қон ва қон препаратлари тайёрлашга эришаяпмиз. Бир неча йиллар олдин бу рақамлар 10-11 мингдан ошмасди. Бугун ҳам эрта тонгдан вилоят ҳокимлиги ходимлари, турли корхона ва ташкилотлар вакиллари келиб, хайрли тадбирда иштирок этдилар.

Тадбирда қон топшириш акциясида фаол иштирок этган корхона ва ташкилотлар вакиллари ҳамда фахрий донорларга миннатдорлик билдирилиб, ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Сана муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимиз қаторида самарқандлик икки нафар донор – Карен Григорян ва Варвара Дурандинага “Ўзбекистон фахрий донори” кўкрак нишони ва эсдалик совғалари берилди. Шу пайтгача Карен Григорян 68 марта, Варвара Дурандина эса 41 марта қон топшириб, қон ва қон препаратларига муҳтож беморларни ҳаётга қайтариш, саломатлигини тиклашга беминнат ёрдам кўрсатган.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қон беринг, умид беринг!