Мудофаа вазирлигининг Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, генерал-майор Зайнобиддин Иминов Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги ҳарбий қисмда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан учрашиб, очиқ мулоқот ўтказди.

Унда Сариосиё тумани ҳокимлиги, туман бандликка кўмаклашиш маркази, оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбарлари, Жанубий оператив қўмондонлиги масъул офицерлари, ҳарбий госпитал ва вилоят мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи иштирок этди.

– Ҳарбий хизматчининг оила аъзоси бўлиш азалдан шон-шараф саналган, – деди Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, генерал-майор Зайнобиддин Иминов. – Ватанни ҳимоя қилишдек ўта масъулиятли ва айни пайтда шарафли касб эгалари ёнида туриб, қишнинг қаҳратон совуғида ҳам, ёзнинг жазирамасида ҳам уларнинг ўз вазифаларини ситқидилдан бажаришига далда бўлиб келасиз. Ота-она, опа-сингил, ака-ука ва бошқа яқинларингиздан олисда уларнинг соғинчи билан яшасангизда, момоларимизга хос садоқатингизни ҳамиша намоён этиб турасиз. Оилангизга меҳрингиз, турмуш ўртоғингизга ҳурматингиз ва юрт осойишталигини таъминлашга қўшаётган ҳиссаларингиз учун барчангизга раҳмат айтаман.

Қўмондон қабулида ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари уй-жой масаласи, иш билан таъминлаш, турмуш ўртоғининг хизмат вазифасини ота-онаси яшаётган ҳудудда давом эттиришига кўмаклашиш каби масалаларни ўртага ташлади.

– Бухоро вилоятиданмиз. Мудофаа вазирлиги бизни уй билан таъминлаган, – дейди III даражали сержант Жаҳонгир Халиловнинг турмуш ўртоғи Шаҳноза Ҳикматова. – Ҳаётимиздан нолимаймиз. Ҳаммаси яхши. Бироқ, кейинги пайтда қайнотам ва қайнонам бизнинг қарамоғимизга эҳтиёж сезиб қолди. Нима ҳам, дейсиз? кексаликда. Шу масалани ўртага ташлаган эдим, жойида ечими топилди. Қўмондон телефон орқали масаламизни ҳал этиб берди. Турмуш ўртоғимнинг хизмати яқин кунларда Бухоро гарнизонидаги ҳарбий қисмлардан бирига кўчириладиган бўлди. Мамлакатимизда инсон қадри юксак даражада улуғланаётганини ўз оиламиз мисолида ҳам чуқур ҳис этдим.

Ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг уй-жой билан таъминлашга оид мурожаатлари юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди. Бандлик масаласини ҳал этишга кўмаклашиш сўралган мурожаатлар жойида ечимини топди. Очиқ мулоқот якунида ҳарбий қисм командирининг маънавий ва маърифат ишлари бўйича маслаҳатчиси – маданият маркази бошлиғи Сурайё Раҳмонова тинчлик улуғланган шеърини ўқиб, уни қўмондонга топширди. Ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг муаммоларини ўрганиб, ҳал этгани учун миннатдорлик билдирди. Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округининг Жанубий оператив қўмондонлигидаги бошқа ҳарбий қисмларда ҳам ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари учун оммавий қабул ўтказиш режалаштирилган.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўмондон ҳарбий хизматчилар оила аъзолари муаммоларини ўрганди