
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Навоий вилояти Кармана тумани бўлими томонидан қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотларининг савдоси фош этилди.
Бўлим ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 2 210 дона қалбаки акциз маркалар, 193 дона шиша идиш, 104 дона алкоголь маҳсулоти ва қўлбола усулда ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа жиҳозлар ашёвий далил сифатида олинган.
Қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотларини “Р.М.” оилавий корхонаси раҳбари Ш.Р. Кумушкон маҳалласи ҳудудидаги хонадонида тайёрлаган ва савдо дўконида сотувга қўйилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят кодексининг 176- ва 186-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
А.Бўриев, ЎзА мухбири