Қоидабузар истеъмолчига БҲМнинг 150 бараварига тенг иқтисодий санкция қўлланди
Энергетика тармоғидаги қоидабузарликка қарши чоралар кучайтирилмоқда. Ҳар қандай трансформатор ва электр тармоғи объектлари лойиҳа хужжатлари асосида ўрнатилиши ва амалдаги норматив-ҳуқуқий талабларга мувофиқ фойдаланишга берилиши талаб этилади. Акс ҳолда, истеъмолчиларга иқтисодий санкциялар қўлланиши қонун билан белгилаб қўйилган.
Шунга қарамай, истеъмолчилар томонидан ноқонуний ҳолатларга йўл қўйиляпти.
Тезкор тадбирларда аниқланишича, Сурхондарё вилояти Музработ туманидаги "S. D. M." акциядорлик жамиятига тегишли 250 кВА қувватли трансформатор пунктининг лойиҳа хужжатлари тайёрланмай, расмий рухсатсиз ўрнатилган ва фойдаланишга берилган.
“Ўзэнергоинспекция” бу ҳолатни қайд этиб, қоидабузар истеъмолчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараварига тенг иқтисодий санкция қўллади. Бу ҳақда мазкур ташкилотнинг ахборот хизмати маълум қилди.
Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА