Бугунги экологик вазиятлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилиш борасида ишларни янада кучайтиришни тақозо этади.

Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимлик ва ҳайвонот турларидан фойдаланиш, уларни такрор кўпайтириш, шунингдек, ҳайвонларни махсус яратилган шароитларда кўпайтириш ҳамда ов қилиш ва ўсимликларни сунъий яратилган шароитларда етиштириш билан боғлиқ муносабатлар юзасидан қонунчиликда белгиланган талабларни янада такомиллаштириш зарур.

Шу мақсадда “Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимлик ва ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган эди.  Мазкур лойиҳа Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, қонун лойиҳаси билан “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги, “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги, “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисидаги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Хусусан, камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвон ва ўсимликлар турларидан фойдаланишни тақиқловчи ва чекловчи талабларни белгилаш назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган турларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва уларнинг яшаш-ўсиш муҳитини асраш, алоҳида муҳофазага олиш ҳамда келажак авлодга бус-бутунлигича қолдириш имкониятини беради.  

Муҳокамалар якунида қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан қўллаб-қувватланди.

М. Комилова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қизил китобга киритилган ҳайвон ва ўсимликлар асраб қолинади